Мбаппе Рамоснинг уйини олмоқчи
Килиан Мбаппе Серхио Рамос яшаган уйни сотиб олмоқчи.
Бугун, 1 июль куни ўзбекистонлик таниқли спорт журналисти, «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг жамоатчи махсус мухбири Мавлон Шукурзода 69 ёшида вафот этди.
У 1954 йилнинг 31 май куни Тошкент вилояти Оққўрғон тумани Алимкент шаҳарчасида туғилган.
Мавлон Шукурзода «Пахтакор» футбол клубининг фаолиятини кенг оммага ёритишда ўзининг катта ҳиссасини қўшган. Журналист «Пахтакор-79» фильмининг суратга олинишида консултант сифатида иш олиб борган.
«Устоз журналист, ўзбек футболида энциклопедик маълумотлар эгаси эди. Ассоциациянинг фахрийлар иштирокидаги барча тадбирларида фаол қатнашиб келганди. Жуда маданиятли, ҳушмуомала ва нурли одам сифатида эслаб қоламиз. Аллоҳ раҳмат қилсин», - дейди футбол шарҳловчиси Даврон Файзиев.
Маълум бўлишича, марҳум журналист жорий йилнинг 3 июль санасида ўтказилиши режалаштирилган Ахбор Имомхўжаев хотира турнирида иштирок этиш учун рўйихатдан ўтган бўлган.
«Мазкур мусобақада фахрийлар, журналистлар, яқинлар иштирок этади. Улар орасида яхши инсон, ажойиб журналист, Пахтакор ва умуман ўзбек футболи фидойиларидан бири Мавлон ака Шукурзода ҳам бор эди. 69 ёшда бўлишига қарамай, Ахбор ака хотира турнирида иштирок этаман деб, 14-рақамни танлаб олганди», - дейди ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев.
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Килиан Мбаппе Серхио Рамос яшаган уйни сотиб олмоқчи.
«Челси»нинг чап қанот ҳимоячиси Марк Кукурелья «Тоттенхэм»га қарши ўйинда камдан-кам ҳолларда учрайдиган натижани қайд этди.
Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальос ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартиришга яқин турибди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789