Кавани Фалькао билан бирга ўйнамоқчи

Кавани Фалькао билан бирга ўйнамоқчи

Уругвай миллий жамоаси ҳужумчиси Эдинсон Кавани Испаниянинг «Райо Вальекано» клубига ўз хизматларини таклиф қилди.

Маrca хабарига кўра, 35 ёшли футболчининг мадридликлар сафига ўтишида асосий муаммо унинг маоши бўлиб турибди. Агар Эдинсон «Райо»га ўтса, маоши «МЮ»дагидан сезиларли даражада кам бўлади. Эслатиб ўтамиз, Мадрид клубида яна бир машҳур ҳужумчи Радамель Фалькао ҳам ҳаракат қилади. Кавани ўтган мавсумда «Юнайтед»да барча турнирлар доирасида 20та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди ва 1та голга ассистентлик қилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.