«Кьеллини «Ювентус»га қайтиб, миллий ва халқаро футбол ташкилотлари билан алоқалар бўйича масъул менежер вазифасини ўз зиммасига олди. Кьеллини ҳеч қачон «кекса синьора»ни тарк этмаган - унинг юраги, қалби ва қадриятлари ҳамиша майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам клуб билан боғланган. 16 сентябрдан у футбол муассасалари билан алоқалар бўлими бошлиғи лавозимини эгаллайди. Жоржо тўғридан тўғри бош директор Маурицио Сканавинога ҳисобот беради. Унинг илмий даражаси «Ювентус» футболчиси, сардори ва афсонаси сифатидаги тажрибасини тўлдиради», - дейилади Турин клуби сайтида. Собиқ ҳимоячи 2005 йилдан 2022 йилгача «Ювентус»да ўйнаб, клуб билан 20та соврин ютган.