Кьеза машғулотлардан ҳам четлатилди

Кьеза машғулотлардан ҳам четлатилди

«Ювентус» раҳбарияти бош мураббий Тиаго Мотта талабига кўра, машҳур футболчи Федерико Кьеза билан хайрлашишга қарор қилган.

Мутасаддилар ҳужумкор футболчини асосий таркиб машғулотларидан четлатди.Журналист Жованни Альбанезе хабар беришича, Кьеза келажаги бўйича якуний қарор қабул қилинганига қадар иккинчи таркиб билан машқ қилиб туради. Яқингача жамоанинг асосий ўйинчиларидан ҳисобланган Кьезани мураббийлар штаби янги мавсум режаларига киритгани йўқ. Федериконинг Турин суперклуби билан амалдаги шартномаси келаси ёз тугайди. Transfermarkt портали экспертлари 26 ёшли ҳужумкор футболчининг трансфер нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.