Кин кетса, Арнаутович келади...

Кин кетса, Арнаутович келади...

«Ювентус» «Болонья» форварди Марко Арнаутовичнинг харид вариантини кўриб чиқмоқда.

Туринликлар «Эвертон»дан ижарага олинган Мойзе Кин кетса, ўйинчини харид қилишмоқчи, бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда. Олдинроқ, 33 ёшли австрияликни «МЮ» харид қилишни режалаштираётгани хабар қилинган эди. Аммо, манчестерликлар «Болонья» билан шартлар борасида келиша олишмади, сабаби итальян клуби футболчи учун 14 миллион евро сўради. Арнаутович ўтган мавсум «Болонья» таркибида 34 ўйинда 15та гол ва 1та ассист қайд этди. Transfermarkt портали форвардни 6 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.