Клинсманн «шпорлар»ни бошқариши мумкин

Клинсманн «шпорлар»ни бошқариши мумкин

«Тоттенхэм» клуби жорий мавсум якунигача янги бош мураббий масаласида бир қарорга келмоқчи.

Kicker нашри хабарига кўра, Юрген Клинсманн «Тоттенхэм»ни бошқариши мумкин. Лондон клуби германиялик мутахассис номзодини кўриб чиқмоқда. Клинсманн февраль ойидан буён Жанубий Корея миллий жамоасини бошқараётган бўлса-да, «Тоттенхэм»дан таклиф тушган тақдирда АПЛ клубида иш бошлашга тайёр. Шунингдек, лондонликлар шорт-листидан Брендан Рожерс, Венсан Компани, Маурисио Почеттино, Грэм Поттер ва Юлиан Нагельсманн сингари мураббийлар жой олган. Улар орасидан фақатгина Венсан Компани «Бёрнли» билан АПЛга қайтди, қолган мураббийлар ишсиз саналади. Маълумот учун, Конте истеъфога чиқарилгач, жамоани мавсум якунигача Кристиан Стеллини бошқармоқда. Клуб 31-турдан кейин 53 очко билан АПЛ турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.