РЕЙТИНГ: Украина чемпионатига қалин муҳр
УКРАИНА МИЛЛИЙ ЧЕМПИОНАТИ ТЎПУРАРЛАРИ.
Ҳозирги кунда кўплаб клубларимиз Туркияда ўқув-машғулотлар йиғини ўтказяпти.
Энг қизиғи, уларни бирортаси ўзи билан матбуот котибини олиб кетмаган. Клубларимиз мухлислар ташрифи пасайиб кетганидан нолийди-ю, лекин уларга зарур маълумотларни етказиб берадиган матбуот котибини ўзи билан четга олиб кетолмайди. Сабаби кўп. «Яхшиси, сенга суратлар жўнатиб туришади, ўшаларни сайтга қўйиб борасан», - дейди. Тамом...
Муаммо ҳам айнан шунда. Матбуот котибини фақат сайтга маълумот қўйиб борувчи инсон сифатида кўришларида. Аслида эса бундай бўлмаслиги керак. Матбуот хизмати катта штабни ўз ичига олиши мақсадга мувофиқ. Ушбу штабда ёзувчи, видеога оладиган, монтаж қиладиган, фотосурат-чи ва ҳоказолар жой олишлари керак. Улардан барча ижтимоий тармоқларни клуб ва футболчиларга тааллуқли маълумотлар билан тўлдириб бориш талаб этилади. Яна маркетинг бўлими билан мухлисларни жалб қилиш устида ҳам тинмай ишлаш зарур. Лекин бизда ундай эмас.
Бизда аксар клубларда клуб матбуот котиби нима иш қилади, 0 биласизми? Мана, санаб бераман:
1. Ҳозир клуб футболчиларни ПФЛда рўйхатдан ўтказиши керак. Бу иш билан айнан матбуот котиби шуғулланади.
2. Клубни лицензиялашдан ўтказиш керак. Буни ҳам матбуот котиби бажаради.
3. Легионерларга виза очиш керак. Буниси ҳам матбуот котиби зиммасида.
4. Футболчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш керак. Ҳужжатларни матбуот котиби тайёрлаб бериши шарт, албатта.
5. Спорт ва техник директорларнинг барча ёзма ишлари ҳам айнан матбуот котиби зиммасида.
Хуллас, қандай ҳужжатли иш бўлса, барчаси матбуот котиби олдига келади. Унинг иши - ёзиш, чиройли қилиб бериш. Аксарият клубларимизда ҳалигача барча ишлар билан икки одам шуғулланади. Барчасига югур-югур қиладиган маъмур (админстратор) ва ҳужжат ишларидан ортмайдиган матбуот котиби. Агар матбуот котиби ва маркетинг бўлими доим мухлисларни жалб қилиш устида ишласа, секин-секин бу ўз самарасини беради. Фақат сабр ва барча бирдек ишлаши керак.
Равшан САЛИМОВ (Salimov_football)
УКРАИНА МИЛЛИЙ ЧЕМПИОНАТИ ТЎПУРАРЛАРИ.
Сир эмаски, айни кунга келиб Суперлигада аксарият ўйинларда кутилмаган натижалар қайд этилиши барчани қувонтирмоқда.
Жанлука Пальюка илк марта жаҳон чемпионатини татиб кўрганига 34 йил бўлган бўлиши мумкин...
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789