Коло-Муанига «Бавария» маъқул

Коло-Муанига «Бавария» маъқул

Рандал Коло-Муани «Айнтрахт»дан «Бавария»га ўтмоқчи.

Sport1.de хабарига кўра, 24 ёшли ҳужумчининг Мюнхен клубига симпатияси бор. У учун «Бавария»га ўтиш «Манчестер Юнайтед» ёки «ПСЖ»га кетишдан афзалроқ.  Гап шундаки, Рандал Бундеслигада ўйнашни яхши кўради. У бошқа чемпионатга ўтишни хоҳламаяпти. Шунингдек, уни «Бавария»нинг юқори даражадаги амбициялари ва жамоанинг кучлилиги ҳайратда қолдиради. Коло-Муанининг Франция миллий жамоасидаги шерикларидан 4 нафари Мюнхен клубида ўйнайди - Дайо Упамекано, Бенжамен Павар, Лука Эрнандес ва Кинсли Коман. Шунингдек, жамоада француз тилида сўзлашувчи бошқа футболчилар ҳам бор - Садио Мане, Нуссаир Мазрауи, Буна Сарр, Ян Зоммер ва Эрик-Максим Шупо-Мотинг.  Коло-Муани Упамекано билан дўст. Манбага кўра, бир неча ой олдин ҳимоячи ҳужумчи билан «Бавария»га ўтишни муҳокама қилган ва унга «Агар шундай давом этсанг, тез орада бизда ўйнайсан!» деган.  Франкфурт клуби ҳужумчи учун тахминан 100 млн евро талаб қилади. Хабар қилинишича, «Бавария»нинг шорт-листида нафақат Коло-Муани, балки Харри Кейн («Тоттенхэм») ва Виктор Осимхен («Наполи») ҳам бор. Бу мавсумда франциялик форвард клуб сафида 36та ўйинда 17та гол урди ва 12та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.