Компанидан норозилик

Компанидан норозилик

«Бавария» футболчилари мавсум муваффақиятли бошланганига қарамай, бош мураббий Венсан Компанининг айрим ҳаракатларидан норози бўлишмоқда.

Goal манбасининг берган хабарига кўра, Компанининг ўйин бошланишига 1 кун қолганида футболчиларга асосий таркибни телефонда хабар юбориш орқали эълон қилиши ёқмаяпти.

Бундан ташқари, ўйинчилар Компанининг таркибни алмаштиришга бўлган ёндашувини ҳар доим ҳам тушунишмайди. Масалан, тажрибали жамоа аъзоларининг баъзи учрашувларни захира ўриндиғида бошлаши.

Компани май ойи охирда Мюнхен клубининг бош мураббийига айланганди. «Бавария» унинг қўл остида мавсум бошидан бери ютқазмаяпти.