Коне учун икки гранд курашади

Коне учун икки гранд курашади

Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Ману Конега «А» Сериянинг икки вакили қизиқиш билдирмоқда.

Франциялик футболчи ўз клубини тарк этмоқчи ва шартномани узайтириш таклифини аллақачон рад этган. Журналист Николо Скиранинг ёзишича, «Милан» ва «Рома» вазиятдан унумли фойдаланишга тайёр ва 23 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Трансфернинг тахминий нархи 20-25 миллион еврони ташкил этади. Ману Коненинг Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.