Консейсау «Порту» бош мураббийлигини тарк этди

Консейсау «Порту» бош мураббийлигини тарк этди

Сержиу Консейсау «Порту» бош мураббийлигидан истеъфога чиқди.

49 ёшли мутахассис 7 мавсумдан сўнг Португалия клубини тарк этди. 

Сержиу «Порту» бошқарувида 11 та соврин, жумладан 3 та чемпионлик ва 4 та Португалия кубогини қўлга киритди. 

Консейсау «Марсел»да иш бошлаши кутилмоқда. 

Аввалроқ португалиялик мураббийнинг ўзи «Милан»ни бошқаришни хоҳлаётгани ва унинг агенти Жорже Мендеш бу трансфер устида ишлаётгани ҳақида хабар берилганди.