Коштага «Челси» ҳам талабгор

Коштага «Челси» ҳам талабгор

«Челси» Португалия терма жамоаси ва «Порту» дарвозабони Диогу Коштага қизиқиш билдирмоқда.

A Bola хабарига кўра, Лондон клуби 23 ёшли дарвозабонни ўз сафига қўшиб олмоқчи. «Порту» Кошта учун 75 миллион евро талаб қилмоқда. Бу сумма футболчининг шартномасида товон пули сифатида кўрсатилган. «Челси» уч мартада 75 миллион евро тўлаб, «Порту»нинг талабларини бажаришга тайёр. Улар зудлик билан 25 миллион евро тўлашга тайёр, кейинроқ яна иккита тўлов амалга оширилиши мумкин. Бу ҳолатда лондонликлар молиявий қоидаларни бузмайди. Олдинроқ португалиялик посбонга «Манчестер Юнайтед»дан қизиқиш борлиги хабар қилинганди. Ўтган мавсумда Диогу «Порту» сафида барча турнирларда 41та ўйинда майдонга тушди ва 30та гол ўтказиб юборди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.