Коутиньо Бирмингемдан кетади

Коутиньо Бирмингемдан кетади

«Астон Вилла» ярим ҳимоячиси Фелиппе Коутиньо ёзда клубни тарк этиши мумкин.

Гап шундаки, бирмингемликларга Матеу Алемани спорт директор бўлади. У мавсум сўнггида «Барса»ни тарк этиб, Англияда иш бошлайди. Испаниялик мутахассиснинг келиши бразилиялик футболчини жамоадан кетишига сабаб бўлади, дея хабар берди Mundo Deportivo нашри. Коутиньо 2022 йилда «Астон Вилла»га «Барселона»дан 20 миллион евро эвазига ўтганди. У Стивен Жеррард даврида жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланарди. Аммо ушбу мавсумда бир неча марта жароҳат олиб, сафдан чиққанидан кейин клуб унинг ёрдамига муҳтож бўлмай қолди. Алемани келганидан кейин «Астон Вилла» трансфер бозорида фаол бўлишга ҳаракат қилади. Жамоа бир нечта йирик харидларни амалга оширмоқчи.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.