Куртуа термадан кетяптими?...

Куртуа термадан кетяптими?...

Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа Бельгия термасидаги фаолиятини вақтинча тўхтатиши мумкин.

Инсайдер Мигель Анхель Диаснинг сўзларига кўра, дарвозабон бош мураббий Доменико Тедеско билан можаро туфайли эмас, балки дарвозабонлар мураббийи Эрвин Лемменснинг ишдан бўшатилиши сабабли фаолиятини тўхтатмоқчи. Аввалроқ 31 ёшли дарвозабон Бельгия терма жамоаси ихтиёрини Евро-2024 саралаши доирасидаги Эстонияга (3:0) қарши ўйин олдидан тарк этгани маълум бўлганди. Хабар қилинишича, футболчининг кетишига Кевин де Брюйне йўқлигида терма жамоада сардорлик боғичини у эмас, балки Ромелу Лукаку олганидан норози бўлган. Тедеско бу версияни тасдиқлади, бироқ дарвозабон кейинчалик жароҳати туфайли терма жамоани тарк этганини айтди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.