Кутилганидек, «Реал» мадрид 5 марта клублар ўртасида жаҳон чемпиони

Кутилганидек, «Реал» мадрид 5 марта клублар ўртасида жаҳон чемпиони

Мана ниҳоят Марокашда ўтган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига етди.

 Хабарингиз бор, финал  ўйинида  ЕЧЛ  ғолиби «Реал» ОЧЛ чемпиони «Ал Ҳилол» билан  тўқнаш келиб,  8та гол урилган ўйинда ғалаба қозонди. 

Беллашувда 3та дубль қайд этилди — мадридликлардан Винисиус ҳамда Вальверде, Осиё жамоасидан «Атлетико» ва «Вильярреал»нинг собиқ ҳужумчиси Вьетто буни уддалашди. 
Шу тариқа барчамиз тахмин қилганимиздек, "Қироллик2 клуби 5-бор ушбу турнирда зафар қучди. Бу — рекорд. Энг яқин таъқибчи «Барселона» ҳисобида 3та чемпионлик бор. Қуйида ушбу турнирга дахлдор яна бир қатор диққатга савзор қизиқарли "далиллар" билан танишасиз. 

*** «Реал» — Fair Play соврини соҳиби (Мадрид клуби турнир давомида атиги 1та сариқ карточка олди);

*** КЖЧ-2022. Индивидуал совринлар: 1. Винисиус («Реал»), 2. Вальверде («Реал»), 3.Вьетто («Ал Ҳилол»)

*** «Реал» совринлар сони бўйича «Барселона»ни ортда қолдирди — 9:98.

*** Европа клублари қаторасига 10-бор клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб бўлди.

*** Дон Карло Анчелотти мураббийлик фаолиятидаги 25-совринни ютди.
*** Германиялик Тони Кроос 6-бор (бири «Бавария»да) клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб бўлди. Бу — рекорд.  

Клублар ўртасидаги ЖЧ. Финал
РЕАЛ М— АЛ ҲИЛОЛ 5:3 (2:1)
11 феврал, «Мулая Абдулла»
Голлар: Винисиус (13, 69), Вальверде (18, 58), Бензема (54) — Марега (26), Вьетто (63, 79).
Реал – Лунин, Карвахаль (Вальехо, 79), Алаба, Рюдигер, Камавинга, Модрич (Начо, 74), Кроос (Асенсио, 74), Тчуамени (Себальос, 62), Вальверде, Бензема (Родриго, 62), Винисиус.
Ал Ҳилол – Ал Маюф, Абдулҳамид, Чжан Ҳён Су, Аль-Булайхи, Халифа Ад Довсари, Каррильо (Майкл Ричард, 75), Куэльяр, Салим Ад Досари (Носир Ад Довсари, 75), Канно, Вьетто (Ал Ҳамдан, 87), Марега (Игало, 86).