Квара маоши кескин оширилади

Квара маоши кескин оширилади

«Наполи» ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелия клуб билан шартномасини узайтиради.

Calciomercato хабарига кўра, томонлар 2028 йилгача ҳисоблаб чиқиладиган янги шартнома имзолаш бўйича келишувга эришган. 22 ёшли грузияликнинг маоши тахминан икки баравар - йилига 2,5 миллион еврогача ошади. Кварацхелиянинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. У 2022 йилнинг ёзида неаполликлар клубига ўтганди. Ярим ҳимоячи жорий мавсумда жамоа сафида барча турнирлар доирасида 42 ўйинда 14та гол урди ва 17та ассист қайд этди. Transfermarkt портали унинг нархини 85 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.