Ла Лигада мавсум қаҳрамонлари аниқланди

Ла Лигада мавсум қаҳрамонлари аниқланди

Ла Лигада мавсумнинг энг яхшилари аниқланди.

«Реал» ярим ҳимоячиси Жуд Беллингэм энг яхши футболчи деб топилди. Испанияда дебют мавсумини ўтказган инглиз 28 ўйинда 19та гол ва 6та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. «Жирона» устози Мичель энг яхши мураббийга айланди. 48 ёшли мутахассис қўл остида Каталония жамоаси 3-ўринни эгаллади ва ўз тарихида илк бор Чемпионлар Лигасига чиқди. «Барселона» вингери Ламин Ямал эса 23 ёшгача бўлган ўйинчилар орасида энг яхшиси сифатида эътироф этилди. 16 ёшли футболчи мавсумда 37 ўйинда 5та гол урди ва худди шунча голга ассистентлик қилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.