Мюнхенликлар Лаймер билан яширин учрашишди

Мюнхенликлар Лаймер билан яширин учрашишди

«Бавария» «РБ Лейпциг» ярим ҳимоячиси Конрад Лаймер яширин учрашув ўтказди, деб хабар беради Bild.

Манбага кўра, музокаралар мюнхенликлар футболчи учун 20 миллион евродан кўпроқ тўлашга тайёр эмаслиги, бу эса «буқалар»га тўғри келмагани сабаб амалга ошиши кечикмоқда. Лаймер 2017 йилда Австриянинг «Зальцбург» жамоасидан 7 миллион евро эвазига «РБ Лейпциг»га ўтган эди. Ҳозирда Трансфермаркт футболчини 26 миллион еврога баҳоламоқда. «Бавария»дан ташқари «Манчестер Юнайтед» ҳам футболчиларга қизиқиш билдирмоқда.

Жорий мавсумда 24 ёшли австриялик футболчи клуб сафида барча турнирлар доирасида 41та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 6та голли узатмани амалга оширди. Унинг амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.