Легионерларимиздан дараклар: Сергеев, Шомуродов, Эркинов...

Легионерларимиздан дараклар: Сергеев, Шомуродов, Эркинов...

Сизга яхши маълумки, кеча оқшомда ЕЧЛ 1-саралаш босқичидан ўрин олган "Ференцварош" — "Тобол" учрашуви  ҳам якунланди.

Венгрияда ўтган жавоб баҳсида эса мезбонлар йирик ҳисобда ғалаба қозонишди ва 2- босқичда Словакиянинг «Слован»и билан тўқнаш келадиган бўлди. 

Қизиғи шундаки, "Тобол"нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Игорь Сергеев 23-дақиқада ҳисобни қисқартирувчи гол муаллифига айланганди. Аммо,...
Эслатиб ўтамиз, темамиз ҳужумчиси Игорь Сергеев бошланғич таркибда майдонга туширилди ва 75-дақиқада захирага олинди.

"Ференцварош" – "Тобол" 5:1 (3:1, 2:0)

Голлар: 1:0 – 4 Траоре, 2:0 – 17 Траоре, 3:0 – 21 Лаидуни, 3:1 – 23 Сергеев, 4:1 – 74 Басси, 5:1 – 90 Басси.

Ференцварош – Дибус, Ковачевич (Кнустер, 83), Чивич, Ммаэ, Уинго, Эсити (Лончар, 75), Сакариассен (Мерсье, 83), Лаидуни, Нген (Ауски, 68), Боли (Басси, 69), Траоре.

Тобол – Томашевич, Малый, Мокин, Аманович, Каиров, Тошич (Жаксылыков, 78), Брижиду (Вукадинович, 75), Тагыберген, Йованчич, Жарынбетов (Мужиков, 68), Сергеев (Дебле, 75).

Огоҳлантиришлар: Ковачевич (56), Мужиков (78).

Четлатиш: Мужиков (81).

***
Термамизнинг яна бир ҳужумчиси Элдор Шомуродов  ҳам назорат ўйинида майдонга тушди. Янги футбол мавсумига тайёргарлик доирасида «Рома» Англиянинг «Сандерленд» клубига қарши назорат ўйинини ўтказди-2:0. Португалияда ўтган учрашувда Жозе Моуриньо Элдор Шомуродовни асосий таркибга туширди. Ўзбекистонлик ҳужумчи 2-бўлим бошида ўрнини Феликсга бўшатди. 

Ўртоқлик ўйини. Португалия
«Рома» — «Сандерленд» - 2:0
Голлар: Феликс 75, Дзаньола 80.
«Рома»: Свилар; Ибанез, Смоллинг (Бове, 46), Кумбулла; Карсдорп, Матич (Дзаньола, 46), Верету, Залевски; Перес (Волпато, 46), Шомуродов (Феликс, 46), Эл-Шаарави ()
«Сандерленд»: Паттерсон, Гуч, Винчестер, Батт, Циркин, Матете, О'Ниен, Даймонд, Эмблтон, Кларк, Дажаку

***
"Торпедо" президенти Денис Маслов эса жамоанинг янги аъзоси Ҳожимат Эркинов ҳақида қуйидагича ижобий фикрларни билдириб ўтди.

– Эркинов ҳужумкор инсайд. Унда яхши тезлик бор – бундай ўйинчи жамоамизда шунчаки йўқ, бутун РПЛда эса жуда кам. Йигитчада ажойиб дриблинг бор, у жарима майдончасига ўзи кириб боришдан қўрқмайди. Бир қанотда Султонов, бошқасида эса Эркинов ўйнашини режалаштирмоқдамиз. Биз унга жуда ҳам ишонамиз. Макс билан биргаликда музокаралар учун Ўзбекистонга учдик ва у ерда уч кун бўлдик....
Биринчи марта футболчиларни жамоага таклиф қилаётганимиз йўқ, биз ишонтиришни биламиз. Қолаверса, Шомуродов мисоли ҳам бор.