Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Россия. ЦСКА РПЛ 9-турида Аббос Файзуллаевнинг 70-дақиқада урган чиройли голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди.
«Армиячилар» «Ростов»га қарши сафар ўйини давомида 1:3 ҳисобида ортда боришди, якунда мағлубиятдан қочишди. Аббос бунга қадар «Сочи»га қарши кубок турнири гуруҳ босқичи ўйинида ҳам тўлиқ вақт тўп суриб, 1:1 ҳисобидан кейинги пенальтилар сериясида илк зарбани ишончли тарзда голга айлантирган ва жамоаси ғалабаси (4:2)га катта ҳисса қўшганди. 19 ёшли легионеримиз ўша учрашувдан кейин клуб сайтига қисқача интервью ҳам берди: «Зўр ўйин. Икки жамоа ҳам охиригача курашди. Стадионга келиб, сўнгги сонияларга қадар бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат. Пенальти тепишимни мураббий тайинлади, аммо ўзим ҳам хоҳлаётгандим, гол уришга амин эдим. Жамоада ҳамма билан мулоқот қилишга уриняпман. Бошида Здьелар билан кўп гаплашардим. У фарзандли бўлгани учун рафиқаси олдига жўнаб кетди. Дарвоқе, бугун мен ҳам жиянли бўлдим. Глеб, Кисляк, Лукин билан ҳам илиқ муносабатдаман». «Рубин» эса кубокда айнан пенальтилар серияси бўйича «Ростов»га имкониятни бой берди (1:1, 2:4). Бунда 90 дақиқа ўйнаган легионерларимиз Умарали Раҳмоналиев пенальтилар сериясини бошлаб берди, аммо гол уролмади, Рустам Ашурматов эса қайдномага ҳам киритилмади. Қозон клуби чемпионат учрашувини кеча Форонежда «Факел»га қарши ўтказганини ҳам қўшимча қилиш жоиз. «Пари НН»га келсак, Иброҳимхалил Йўлдошев ва Руслан Жияновнинг клуби ўз майдонида «Оренбург»ни 3:1 ҳисобида доғда қолдирди. Ҳамюртларимиз ҳозирда Осиё ўйинларида эканликларини эслатиб ўтиш ўринли.
Франция. «Ланс» ниҳоят, Лига 1нинг жорий мавсуми ҳисобидан илк ғалабасини нишонлади. Чемпионатнинг 6-турида «Тулуза»ни қабул қилган лансликлар аввалига гол қўйиб юборишди, кейин бунга 2 марта жавоб беришди - 2:1. Бироқ жамоа бош мураббийи Франк Эз худди «Севилья»га қарши кечган ЧЛ ўйини (1:1)да бўлгани каби ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановни захирада қолдирди.
Италия. «Кальяри» омадсизлик ботқоғидан чиқолмаяпти. Клаудио Раньери шогирдлари Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов 78 дақиқа ўйнаган баҳс («А» серия 5-тури)да «Аталанта»га бас келолмадилар - 0:2. Ҳужумчимиз ўзига берилган вақтда 1-2та зарбаси билан кўзга ташланди, бироқ...
Қозоғистон. «Ордабаси» ўз майдонида «Астана»га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. ҚПЛ 23-туридан ўрин олган ушбу баҳсда Шимкент клубидаги ҳар икки легионеримиз захирада майдонга тушди - Бобур Абдухолиқов 56-дақиқада, Шаҳбоз Умаров эса 67-дақиқада.
БАА. Ўзбекистон миллий жамоаси вакили Абдулла Абдуллаев «Хорфаккан»да дебют қилди. Бироқ унинг янги клуби ўз майдонида «Эмирейтс»дан жавобсиз 2та гол қабул қилиб олди (Про-лига 3-тури). Тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланган таянч ярим ҳимоячимизнинг ўйини 6,8 баллга лойиқ кўрилди (SofaScore). «Шабаб Ал-Аҳли» аксинча, сафарда «Ал-Батеҳ»ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Меҳмон жамоа ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев 65-дақиқада ўйинга қўшилиб, якунда сариқ карточка ишлади.
Туркия. Отабек Шукуровнинг жамоаси - «Фотиҳ Қорагюмрук» Суперлига 6-турида «Пендикспор» меҳмони бўлиб, 90-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди. Ҳамюртимиз тўлиқ 90 дақиқа тиним билмади доимгидек. Ҳусниддин Алиқулов эса «Ризеспор»нинг «Сивасспор»га қарши уй учрашуви (1:1)ни захирадан кузатди бошидан охиригача.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789