Танишинг, тезкор тўпурарлар!
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Оқил Абдубарноев (championat.asia сайти) аввалги мавсум якунлари туркумига кирувчи мақоласида қўшни мамлакатлар чемпионатларида тўп сурган ўзбекистонлик легионерлар ҳақида маълумот тақдим этди
Эътиборли томони, вакилларимиз орасида совриндорлар ҳам бор.
Қозоғистон чемпионати
«Астана» - Қозоғистон Премьер лигасининг якунланган мавсуми ғолиби. Арслон Бешпаев жамоаси 26та ўйинда 53 очко жамғарди. Атиги 1 очко ортда қолган «Актобе» кумуш медаль билан чекланган бўлса, «Тобол» (47 очко) кучли учликдан жой олди. «Астана»нинг португалиялик ҳужумчиси Педро Эужениу 18та гол билан бош тўпурар бўлди. «Тобол»нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Игорь Сергеев эса 9та гол тўплади, шунингдек, бронза медали эгасига айланди.
Ўзбекистонлик легионерлар
«Ордабаси» - Одил Абдумажидов, Шаҳбоз Умаров
«Тобол» - Игорь Сергеев
Тожикистон чемпионати
Душенбенинг «Истиқлол» клуби қаторасига 9-марта мамлакат чемпионига айланди. Эронлик Худодод Азизи шогирдлари энг яқин таъқибчи «Равшан»ни нақ 13 очко ортда қолдиришди. Кумуш медаль эгасидан 1 очко кам жамғарган «Хўжанд» эса 3-совриндор бўлди. «Истиқлол» етакчиси Манучеҳр Жалилов турнирнинг энг яхши футболчиси ҳамда тўпурари (16та гол) бўлди. Фирдавс Абдусалимов, Хушнуд Бозоров, Динмуҳаммад Очилов, Самандар Очилов, Шаҳбоз Салимбоев - булар «Хўжанд» билан бронза медали ютган футболчиларимиз.
Ўзбекистонлик легионерлар
«Эсхата» - Олим Каримов, Шаҳзод Маъмуржонов, Санжар Рихсибоев, Жаҳонгир Сафаров
«Истаравшан» - Ойбек Ахматов, Жаъфар Исмоилов, Мирзоҳид Жалилов, Исмоил Охунжонов, Жавоҳир Расулов, Отабек Зокиров
«Хатлон» - Жамшид Ҳамидов, Рустам Қўчқоров
«Хўжанд» - Фирдавс Абдусалимов, Хушнуд Бозоров, Динмуҳаммад Очилов, Самандар Очилов, Шаҳбоз Салимбоев
«Равшан Зафаробод» - Шаҳзод Абдураҳимов, Муҳриддин Аҳмедов, Беҳруз Дўстмуродов, Жавоҳир Ғайбуллаев, Жаҳонгир Қурбонбоев, Миржалол Қурбонов, Сардор Матмуродов
«Регар-ТадАЗ» - Ҳаким Аламхонов, Жасур Қурбонов, Миркомил Локаев, Анвар Муродов, Сергей Прохоров
Қирғизистон чемпионати
Бир мавсум олдин кумуш медалга эга чиққан «Абдиш-Ата» ниҳоят, «Дордой»нинг 4 йилга чўзилган «олтин» сериясига барҳам бериб, ўз тарихида илк бор мамлакат чемпиони бўлди. Жейлан Арикан жамоаси 2-ўринни банд этган «Алай»ни 9 очкога ортда қолдирди. Хуллас, Ош жамоасида ўйнаган ҳамюртларимиз - Шерзод Абдураимов ва Мурод Тўйчибоев кумуш медаль совриндорлари қаторига киришди. 3-поғонага машҳур «Алга» клуби жойлашди. «Алай» вакили Эммануэль Ягр чемпионат тўпурари бўлди. «Абдиш-Ата» етакчиси Атай Жумашев эса чемпионатнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.
Ўзбекистонлик легионерлар
«Алай» - Шерзод Абдураимов, Мурод Тўйчибоев
«Дордой» - Темур Толипов
«Каганат» - Саиджамол Давлатжонов, Камрон Нажафалиев, Ҳасан Йўлдошев, Азамат Жумабоев
«Нефтчи» - Азамат Абдуллаев
«Нур-Баткен» - Сардор Аблаев, Жамшид Қобулов, Мирзоҳид Маматхонов, Достон Рашидов, Дилшод Умрзоқов
Туркманистон чемпионати
«Ахал» кўп йиллик чемпион «Алтин Аср»ни катта фарқ билан ортда қолдирган ҳолда, 1-ўринни эгаллади ва ОЧЛда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бронза медали «Марв»га насиб этди. «Копетдаг»нинг 24 ёшли ярим ҳимоячиси Бегенч Акмамедов чемпионатнинг энг яхши футболчиси бўлди, Дидар Дурдиев («Ахал») 27та гол билан бош тўпурарга аталган совринни ўзиники қилди. Туркман лигасида ўзбекистонлик бирор футболчи ўйнагани йўқ.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
2024 йилнинг 15 августи. «Челси» аёллар футбол клубининг 18 ёшли аъзоси ўзининг... баскетболдаги (!) фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Ёхуд Суперлига рамзий термасини тузишда «хол» қўйишгани хусусида...
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789