Лео учун Лапорта курашади, оиласи ҳам...

Лео учун Лапорта курашади, оиласи ҳам...

«Барселона» «ПСЖ» сафида ҳаракат қилаётган Лионель Мессини клубга қайтармоқчи.

Sport.es хабарига кўра, Лео Месси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламаяпти. У «ПСЖ» ёки «Барселона»да, Европанинг Топ 5 лигасида ўйнашда давом этади. Жоан Лапорта Лео Мессини «Барселона»га қайтариш ва унга тарихдаги энг яхши хайрлашувни тақдим этиш учун бор кучини сарфлайди. Шунинг баробарида Леога рафиқаси Антонелла ва унинг фарзандлари ҳам босим ўтказишмоқда. Шунда у «ПСЖ»нинг янгиланиш таклифини қабул қилмайди, улар «Барселона»га қайтишни хоҳлашади ва Антонелла Мессини «кўк-анорранглилар»дан таклиф тушса, уни қайтишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда. Антонелла ҳозирда фарзандлари билан Барселонада. Эслатиб ўтамиз, Мессининг «ПСЖ» билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунланади. Унга французлар 1+1 кўринишида шартнома таклиф қилмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.