ЖЧ-2022. Финал: Лео учун сеҳрли сценарий!

ЖЧ-2022. Финал: Лео учун сеҳрли сценарий!

Қатар мундиали якуни чинакамига ёнди - 6та гол, 3та пенальти, қайта-қайта «камбэк», якунда 11 метрли жарима зарбалари серияси...

Тўғриси, бунақа финални тасаввур қилиш ҳам қийин эди. Якунда жаҳон футболининг мегаюлдузи Лионель Месси азалий ва энг катта орзусига етди. Финални «хет-трик» билан безаган Килиан Мбаппе эса минг уринмасин, афсонавий клубдоши пешонасига битилган ютуқни йўққа чиқаролмади. У дўстларининг пенальтилар сериясидаги омадсизликлари ва Эмилиано Мартинеснинг жасорати ортидан қаторасига 2-марта жаҳон чемпиони бўлиш бахтидан мосуво қолди. 

Алоҳида айтиш керак, Аргентина термаси ғалабаси Жанубий Америка вакиллари учун ЖЧдаги юбилей - 10-зафардир. КОНМЕБОЛ аъзолари 2002 йилдан буён ғолиблик нашидасини суришмаганди. Европа жамоалари ҳисобида эса 12та жаҳон кубоги бор.

 

АРГЕНТИНА - ФРАНЦИЯ - 3:3 (2:0, 0:2, 0:0, 1:1)

Пенальтилар бўйича - 4:2

18 декабрь. Лусайл. «Лусайл» стадиони. 88966 томошабин.

Бош ҳакам: Шимон Марчиняк (Польша).

Голлар: Месси (23-пен., 108), ди Мария (36) - Мбаппе (80-пен., 81, 118-пен.). 

Пенальтилар серияси 

Мбаппе (гол) - Месси (гол) - 1:1

Коман (дарвозабон) - Дибала (гол) - 2:1

Тчуамени (ноаниқ) - Передес (гол) - 3:1

Коло Муани (гол) - Монтиэль (гол) - 4:2

Аргентина: Эмилиано Мартинес, Молина (Монтьель, 90), Отаменди, Ромеро, Тальяфико (Дибала, 120+2), де Пауль (Паредес, 102), МакАллистер (Песселья, 116), Фернандес, ди Мария (Акунья, 64), Месси, Альварес (Лаутаро Мартинес, 103).

Франция: Льорис, Кунде (Дисаси, 120+1), Варан (Конате, 113), Упамекано, Эрнандес (Камавинга, 71), Рабьо (Фофана, 96), Тчуамени, Жиру (Тюрам, 41), Гризманн (Коман, 71), Дембеле (Коло-Муани, 41), Мбаппе.

Огоҳлантиришлар: Фернандес (45+7), Акунья (90+8), Паредес (114), Монтьель (116), Эмилиано Мартинес (120+1) - Рабьо (55), Тюрам (87), 

Жиру (90+5, зах.). 

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Лионель Месси (Аргентина).

Ўйин статистикаси

аргентина        франция

Кўрсаткичлар 

20          Зарба                   10

10          Аниқ зарба         5

26          Қоида бузиш      19

6            Бурчак тўпи       5

4            «Офсайд»           4

54 фоиз          Тўп назорати        46 фоиз

 

*** ЖЧ-2022 ўйинларида жами 172та гол қайд этилди. Шу тариқа Қатар мундиали тарихдаги энг сермаҳсули бўлди. 

*** Аргентина термаси ЖЧда 6-марта пенальтилар серияси бўйича ғалаба қозонди - бу турнир рекорди. Қолаверса, «альбиселест» пенальтилар сериясидан сўнг чемпионликни қўлга киритган учинчи жамоа бўлди (1994 йилги Бразилия ва 2006 йилги Италия термаларидан кейин). 

*** Аргентина термаси ўз тарихида 3-марта жаҳон чемпиони бўлди. «Альбиселестлар» 1978 ва 1986 йиллардаги мундиалда ҳам зафар қучишганди. 

*** Франция термаси ўз тарихида 4-марта ЖЧ финалида қатнашиб, 2-марта енгилди. «Учранглилар» 2006 йили Италия термасига ҳам айнан пенальтилар серияси бўйича ютқазишганди.

*** Лионель Скалони Аргентина термаси бош мураббийи сифатида 3-совринини қўлга киритди. 44 ёшли мутахассис бунга қадар Америка кубоги-2021 ва Финалиссима-2022 ғолибига айланган эди.

*** Лионель Месси (Аргентина) ЖЧда 26-марта майдонга тушиб, Лотар Маттеусга тегишли рекорд (25та ўйин)ни янгилади. Лео шунингдек, финалнинг 23-дақиқасида майдонда ўтказилган жами вақт бўйича Паоло Мальдини қайд этган энг юқори натижа (2216 дақиқа)ни ҳам «қулатди».

*** Лионель Месси ЖЧнинг ҳар бир босқичи (гуруҳ босқичи, 1|8, 1|4, 1|2 финал ва финал)да гол урган тарихдаги биринчи футболчига айланди. 

*** Лионель Месси Аргентина термаси билан 3-совринни ютиб, буюк Диего Марадона (2та соврин)дан ўзиб кетди. Умуман, Леонинг фаолиятидаги жами жамоавий совринлари сони 42тага етди.

*** Лионель Месси 2та ЖЧ якунида «Олтин тўп» совринига лойиқ кўрилган биринчи футболчидир. Аргентиналик юлдуз илк марта 2014 йилги турнирда энг яхши футболчи мақомини олганди. Эслатиш керак, ЖЧда «Олтин тўп» соврини 1982 йили таъсис этилган.

*** Лионель Месси ўнг оёғи билан фаолиятидаги юбилей - 100-голини урди. 

*** Анхель ди Мария (Аргентина) - ЖЧ, Олимпиада ва қитъа биринчилиги финалида гол урган биринчи футболчи. У Пекин Олимпиадаси-2008 ва Америка кубоги-2021 финалида ҳам гол қувончини туйганди.

*** Килиан Мбаппе (Франция) ЖЧ финал ўйинларида урган голлари сонини 4тага етказди - рекорд. 23 ёшли футболчи бу борада Вава, Пеле, Жефф Хёрст ва Зайниддин Зидан (финал ўйинларида 3тадан гол)дан ўзиб кетди. 

*** Килиан Мбаппе ЖЧнинг муайян финалида «хет-трик»ка эришган 2-футболчи бўлди. Тарихда биргина Жефф Хёрст (Англия) 1966 йилги мундиал финалида Германия термаси дарвозасини 3 марта нишонга олганди.

*** Килиан Мбаппе ЖЧдаги жами голлари сонини 12тага етказиб қўйди. Рекордчи Мирослав Клозе (Германия) 16та голга эга.

*** Лионель Месси ва Килиан Мбаппе ЖЧ-86да Диего Марадона қайд этган натижани такрорлашди - «Гол+пас» тизимида 10 очко. Аргентина термаси сардори ҳисобида 7та гол ва 3та самарали узатма бор, франция­лик ҳужумчи эса 8та гол ва 2та ассистга эга бўлди. Марадона ўша мундиални 5та гол ва 5та самарали узатма билан безаганди.

 

RMC Sport хабарига кўра, Франция футбол федерацияси ФИФА томонидан бериладиган мукофот пулининг 30 фоизини футболчи ва мураббийларга ажратади. Демак, ҳар бир футболчига чамаси 250 минг евро тегади. Жамоа чемпион бўлганида, бу сумма тахминан 400 минг еврони ташкил этарди. Франциялик журналистларнинг таъкидлашларича, футболчилар мукофот пулини тўлиқ хайрия жамғармаларига йўналтиришади.

*** 

Франция президенти Эммануэль Макрон финал олдидан мамлакат футболи афсоналарини Қатарга таклиф этди. Бироқ Карим Бензема, Лоран Блан,  Зайниддин Зидан ва Мишель Платини бунга рад жавоби беришди. 

*** 

ФИФА ЖЧ-2022 ортидан 10,5 миллиард доллар ишлади. Бу 4 йил аввалги мундиал даромадидан 1 млрд. доллар кўпдир. Умуман, ФИФА президенти Жанни Инфантино Қатардаги жаҳон чемпионатини тарихдаги энг яхшиси сифатида эътироф этди. У 4 йил олдин Россия мундиалига нисбатан ҳам худди шундай таъриф берганди. Айтганча, Украина президенти Владимир Зеленский финал олдидан дунёда тинчликни сақлаш масаласида видеомурожаат йўллашни истади, бироқ ФИФА бу илтимосни қондирмади.

 

Сўз

- Ҳайратланарли, сеҳрли. Барчаси шундай кечди. Ғалаба қозонишни жуда истагандим ва бунда Яратган ёрдам беришини билардим. Ичимда шундай ҳиссиёт бор. Энди ғалабадан завқланамиз! Мана, узоқ кутилган жаҳон кубоги шу ерда. Қаранг, қандай чиройли! Аргентинага қайтишни интизор кутяпман. У ерда нималар бўлишини тасаввур қиляпман... Лионель Месси (Аргентина миллий жамоаси сардори).

- Ҳозир мағрур ҳолатдаман. Бошқа кунлардагидек ҳис-туйғуларим унча юқори эмас, лекин қандайдир енгилликни ҳис қиляпман. Бу жамоа фахр туйғусини уйғотди. Бугунги ғалаба шогирдларимники. Одамларни ушбу лаҳзалардан завқланишга чақираман, чунки натижамиз тарихга муҳрланади.  Лионель Скалони (Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи).

 

МУКОФОТ ЖАМҒАРМАСИ ТАҚСИМОТИ

Чемпион (Аргентина) - 42 млн. доллар

Финалчи (Франция) - 30 млн. доллар

3-ўрин соҳиби (Хорватия) - 27 млн. доллар

4-ўрин соҳиби (Марокаш) - 25 млн. доллар

Чорак финалчилар - 17 млн. доллар (ҳар бирига)

Нимчорак финалчилар - 13 млн. доллар (ҳар бирига)

17-32-ўрин соҳиблари - 9 млн. доллар (ҳар бирига)

 

ТЎПУРАРЛАР:

Килиан МБАППЕ (Франция) - 8та

Лионель МЕССИ (Аргентина) - 7та

Оливье ЖИРУ (Франция) - 4та

Хулиан АЛЬВАРЕС (Аргентина) - 4та

Коди ГАКПО (Нидерландия) - 3та

Альваро МОРАТА (Испания) - 3та

РИШАРЛИСОН (Бразилия) - 3та

Маркус РЭШФОРД (Англия) - 3та

Букайо САКА (Англия) - 3та...

 

ЖЧ-2022 ЛАУРЕАТЛАРИ

«Олтин бутса» (энг яхши тўпурар) — Килиан Мбаппе (Франция), 8та гол

«Кумуш бутса» (иккинчи тўпурар) — Лионель Месси (Аргентина), 7та гол

«Бронза бутсаси» (учинчи тўпурар) — Оливье Жиру (Франция), 4та гол

«Олтин тўп» (энг яхши футболчи) — Лионель Месси (Аргентина)

«Кумуш тўп» (иккинчи энг яхши футболчи) — Килиан Мбаппе (Франция)

«Бронза тўпи» (учинчи энг яхши футболчи) — Лука Модрич (Хорватия)

Энг яхши ёш футболчи — Энцо Фернандес (Аргентина)

«Олтин қўлқоп» (энг яхши дарвозабон) — Эмилиано Мартинес (Аргентина)

«Фэйр-плей» («Ҳалол ўйин») - Англия терма жамоаси

 

ЖЧ тарихи: барча ҳал Қилувчи ўйинлар

Йил

Мезбон

Финал

3-ўрин учун

Чемпион

Іисоб

Финалчи

3-ўрин

Іисоб

4-ўрин

1930

Уругвай

Уругвай

4:2

Аргентина

АҚШ

(1)

Югославия

1934

Италия

Италия

2:1
қўш.вақт

Чехословакия

Германия

3:2

Австрия

1938

Франция

Италия

4:2

Венгрия

Бразилия

4:2

Швеция

1950

Бразилия

Уругвай

(2)

Бразилия

Швеция

(2)

Испания

1954

Швейцария

ГФР

3:2

Венгрия

Австрия

3:1

Уругвай

1958

Швеция

Бразилия

5:2

Швеция

Франция

6:3

ГФР

1962

Чили

Бразилия

3:1

Чехословакия

Чили

1:0

Югославия

1966

Англия

Англия

4:2
қўш.вақт

ГФР

Португалия

2:1

Собиқ иттифоқ

1970

Мексика

Бразилия

4:1

Италия

ГФР

1:0

Уругвай

1974

ГФР

ГФР

2:1

Нидерландия

Польша

1:0

Бразилия

1978

Аргентина

Аргентина

3:1
қўш.вақт

Нидерландия

Бразилия

2:1

Италия

1982

Испания

Италия

3:1

ГФР

Польша

3:2

Франция

1986

Мексика

Аргентина

3:2

ГФР

Франция

4:2
қўш.вақт

Бельгия

1990

Италия

ГФР

1:0

Аргентина

Италия

2:1

Англия

1994

АҚШ

Бразилия

0:0
(3:2 - пен. бўйича)

Италия

Швеция

4:0

Болгария

1998

Франция

Франция

3:0

Бразилия

Хорватия

2:1

Нидерландия

2002

Ж. Корея,
Япония

Бразилия

2:0

Германия

Туркия

3:2

Ж.Корея

2006

Германия

Италия

1:1
(5:3 -  пен. бўйича)

Франция

Германия

3:1

Португалия

2010

ЖАР

Испания

1:0 қўш.вақт

Нидерландия

Германия

3:2

Уругвай

2014

Бразилия

Германия

1:0 қўш.вақт

Аргентина

Бразилия

0:3

Нидерландия

2018

Россия

Франция

4:2

Хорватия 

Бельгия

2:0

Англия

2022

Қатар

Аргентина

3:3 

(4:2 - пен.

бўйича)

Франция

Хорватия

2:1

Марокаш

Изоҳ: (1) - 3-ўрин учун ўйин ўтказилмаган; (2) - турнир финал гуруҳи тизимида ўтказилган.

 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.