«Лилль» Бенуа Костилни сотиб олди

«Лилль» Бенуа Костилни сотиб олди

Дарвозабон Бенуа Костиль «Осер»дан «Лилл»га кўчиб ўтди.

35 ёшли франциялик футболчи клуб билан 2023 йилнинг июнига қадар шартнома имзолади. «Франциядаги энг катта клублардан бирига қўшилганимдан жуда хурсандман. Бу ҳам мен учун янги чақириқ. Мухлисларга шуни айтмоқчиманки, яхши ўйин кўрсатиш ниятим бор ва мавсум якунида барчамиз хурсанд бўламиз. Умид қиламанки, биз тезда бир-биримизни қадрлашни ўрганамиз», - деди янги келган футболчи. Маълумот учун, Костиль 2014 йилдан бери мунтазам равишда Франция терма жамоасига чақирилиб келинмоқда. 2016 йилда у жамоа билан Европа вице-чемпионига айланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.