"Ливерпул" Робертсонга ўринбосар қидирмоқда

"Ливерпул" Робертсонга ўринбосар қидирмоқда

"Ливерпул" ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида Андрей Робертсоннинг ўрнини босадиган футболчи қидирмоқда. Шотландиялик футболчининг бу мавсумда ишлари юришмаябди ва унинг жамоадаги ўрни борасида саволлар пайдо бўлган, дея хабар беради The SUN.

 "Қизиллар"нинг янги бош мураббийи Арне Слот, Костас Цимикасга ишонса-да, клуб олдига янги чап қанот ҳимоячиси топиш вазифасини қўйган. Номзодлар орасида "Фулхем" ижрочиси Энтони Робинсон ва "Лейпциг" футболчиси Девид Раум ҳам бор. “Ливерпул” скаутлари иккала ҳимоячининг жорий мавсумдаги ўйинларини кузатиб боришмоқда.

 Бундан ташқари, "Ливерпул" Премер-лигада мавсумни яхши бошлаган Ипсвич футболчиси Лейф Девисга қизиқиш билдирмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.