«Ливерпуль» Салоҳни олиб қолмоқчи

«Ливерпуль» Салоҳни олиб қолмоқчи

Мисрлик ҳужумчи Муҳамад Салоҳнинг «Ливерпуль» билан ҳамкорлик шартномаси келаси мавсум охирида якунига етади.

Клуб мутасаддилари 32 ёшли тўпурар янги битим тузмаган тақдирда ҳам бу ёз уни сотиб юбормасликка қарор қилди. Муҳаммад Салоҳни Саудия Арабистони клублари бир йилдан бери ўз сафига чорлаб келмоқда. Улар африкалик футболчини мамлакатда энг катта маош оладиган ўйинчига айлантиришга тайёр. «Ливерпул»ни қабул қилиб олган янги бош мураббий Арне Слотт клуб хўжайинларидан ҳужумчини олиб қолишни сўраган. Манбага кўра, клубнинг янги спорт директори Ричард Хьюз Муҳаммад Салоҳни жамоада узоқроқ муддат қолишга кўндириш учун у билан учрашувга тайёрланяпти.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.