Лунинга «Арсенал» даъвогар

Лунинга «Арсенал» даъвогар

«Реал»нинг 25 ёшли украиналик дарвозабони Андрей Лунинга Лондоннинг «Арсенал» клуби қизиқиш билдирмоқда.

El Nacional хабарига кўра, клуб бош мураббийи Микель Артета шахсан футболчини ўз жамоасида кўришни истамоқда. Украина терма жамоасининг 25 ёшли посбонига «Арсенал» анчадан бери қизиқади. «Реал» эса Андрейни 25 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. «Арсенал» ўтган мавсумда АПЛ турнир жадвалида 2-ўринни эгаллади. Украиналик дарвозабоннинг «Реал» билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган. Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Лунин барча турнирларда 32та ўйинда қатнашган ва шундан 12тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Transfermarkt портали уни 25 миллион еврога баҳолаган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.