Льорис ўрнига Пикфорд!

Льорис ўрнига Пикфорд!

Англия терма жамоаси ва «Эвертон» дарвозабони Жордан Пикфорд фаолиятини «Тоттенхэм»да давом эттириши мумкин.

Лондонликлар яқинда 36 ёшга тўлган Уго Льориснинг ўрнига муносиб футболчи қидирмоқда. Пикфорднинг «Эвертон» билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. 28 ёшли футболчи клубнинг шартномани узайтириш таклифини рад этди. У катта амбицияли жамоага ўтишга тайёр. Англиялик футболчи 2017 йилнинг июль ойида «Эвертон» сафида дебют қилган ва клуб сафида 217та ўйинда майдонга тушиб, 313та гол ўтказиб юборган ва 57 марта дарвозани дахлсиз сақлаган. Transfermarkt портали уни 28 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.