Мағлубиятсиз серия бардавом...

Мағлубиятсиз серия бардавом...

ЖЧ-2026 иккинчи саралаш босқич сўнгги тури доирасидаги ўйинини Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Эронга қарши ўтказди.

Теҳрондаги «Озоди» ўйингоҳида ўтган баҳс олдидан ҳар икки жамоа муддатдан аввал гуруҳдан кейинги босқичга йўл олиш масаласини ҳал қилган бўлса-да, баҳс муросасиз ва кескин курашлар остида ўтди.

Сречко Катанец шогирдлари форсларга қарши учрашувда рақибдан ҳеч бир жабҳада қолишмай, гоҳида майдонда устунлик ҳам қила олишди. Биринчи бўлимда деярли яккама-якка вазиятда Остон Ўруновдан омад юз ўгирди. Иккинчи бўлимда Элдор Шомуродов ўрнига Аббосбек Файзуллаев майдонга тушгач, ҳужумкорлик пасайгани йўқ. Аммо Эронни мухлислари қаршисида мағлуб этишнинг имкони топилмади. Тошкентдаги баҳсда бўлгани каби кучлар тенг келди - 0:0. Квартетдаги иккинчи ўйинда эса қўшни Туркманистон термаси ҳам ўз майдонида Гонконг дарвозасига йўл топа олмади - 0:0.

* Сречко Катанец бошчилигида кетма-кет мағлубиятсиз ўйинлар сони 13тага етди ва бу Ўзбекистон терма жамоасининг янги рекордидир. Албатта, ҳамма ҳам бунга рози эмас, чунки Осиё Кубоги чорак финалида Қатарга қарши пенальтилар сериясидаги мағлубият билан серия тугаган. Шунинг учун, бош­қачароқ айтайлик: Ўзбекистон терма жамоаси ўйин вақтида кетма-кет 13 ўйинда мағлубиятга учрамай келмоқда.

* ЖЧ-2026 3-саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими 27 июнь куни Куала-Лумпурда бўлиб ўтади. Саватчалар тақсимоти қуйидагича:

1-саватча: Япония, Эрон, Ж.Корея;

2-саватча: Австралия, Қатар, Ироқ;

3-саватча: С.Арабистони, Ўзбекистон, Иордания;

4-саватча: БАА, Уммон, Баҳрайн;

5-саватча: Хитой, Фаластин, Қирғизистон;

6-саватча: КХДР, Индонезия, Қувайт.

11 июнь

ЭРОН - ЎЗБЕКИСТОН - 0:0

Теҳрон. «Озоди» стадиони. 15403 томошабин.

Ҳакамлар: Ким Чон Хёк, Парк Кюн Йон, Жанг Чон Пил, Чае Сан Хёп (Ж.Корея).

Эрон: 1.Алиризо Бейранванд, 4.Шожа Халилзода, 2.Солиҳ Ҳардани, 13.Ҳусайн Канани, 5.Милод Муҳаммади, 14.Саман Годдос (11.Шаҳриёр Моганлу, 88), 21.Омид Нурафкан (6.Муҳаммад Горбани, 74), 16.Меҳди Тораби (18.Аболфазл Жалоли, 88), 7.Алиризо Жаҳонбахш, 20.Сардор Азмун, 9.Меҳди Тареми.

Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 4.Фаррух Сайфиев (18.Абдулла Абдуллаев, 90+1), 2.Абдуқодир Ҳусанов, 23.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Рустам Ашурматов, 13.Шерзод Насруллаев, 7.Отабек Шукуров (6.Диёр Холматов, 71), 9.Одил Ҳамробеков, 10.Жалолиддин Машарипов (21.Азиз Амонов, 71), 11.Остон Ўрунов (20.Ҳожимат Эркинов, 90+1), 14.Элдор Шомуродов 

(22.Аббосбек Файзуллаев, 57).

Огоҳлантиришлар: Солиҳ Ҳардани (90) - 

Абдуқодир Ҳусанов (17).

-------------------------------------------------------

ТУРКМАНИСТОН - ГОНКОНГ - 0:0

1 ЭРОН                6      4      2        0        16-4    14

2 ЎЗБЕКИСТОН    6      4      2        0        13-4    14

3 ТУРКМАНИСТОН       6      0        2        4        4-16    2

4 ГОНКОНГ           6      0      2        4        4-15    2

Ўйиндан кейинги фикрлар:

Сречко Катанец (Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи): - Учрашув яхши ўтди. Натижадан қониқиш ҳосил қилдим. Бугун ҳимояда ишончли ҳаракат қилиб, Эронга имконият қолдирмадик. Иккинчи бўлимда рақиб жамоа томонидан йўлланган зарба дарвоза устунига тегиб қайтгани кўнгилни бироз хотиржам қилди. Умуман олганда, яхши ўйин намойиш этдик ва ҳеч бир футболчи жароҳат олмаганидан хурсандман. Эронга ҳам яхши мезбонлик учун миннатдорчилик билдираман. Одатда, ўз майдонимизда ҳужумкорлик кўрсатамиз. Эроннинг 20та ўйиндан иборат голли серияси тўхтагани бу шунчаки рақамлар, холос. Беллашувда ғалаба қозониш-қозонмаслигимиз рейтингга таъсир қилади, деб ўйламайман. Биз учун ют­қазмаслик муҳим эди ва бу борада алоҳида фикр билдирмайман. Ўрунов ва Машарипов кўрсатмаларимни яхши бажаришди, улар ҳимояда ҳам жамоадошларига ёрдам беришди. Эрондаги дурангдан кўнглим тўлди.

Амир Галенои (Эрон терма жамоаси бош мураббийи): - Сўнгги сонияларга қадар қўллаб-қувватлагани учун мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Шогирдларимга ҳам алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Гонконгга қийин шароитда 20 соатлик парвоз амалга оширди, бу кўпчилликка ўз таъсирини ўтказди. Қолаверса, чемпионат якунига етиб, кўпчилик таътилга чиққанди. Шунга қарамай, ҳар икки ўйинда бор кучини намойиш этган футболчиларга ташаккур изҳор қиламан. Биринчи бўлимда яхши ўйнай олмадик, бунга чарчоқ сабаб бўлиши мумкин. Иккинчи бўлимда эса вазиятларни голга айлантира олмадик. Биз яхши ўйнадик, бироқ кейинги босқичда бундан яхшироқ ўйин намойиш этишимиз керак. Ўзбекистонни сўнгги йилларда футболга яхши сармоя киритиб, салмоқли натижаларга эришаётганини айтиб ўтиш жоиз. Ўзбекистон ўсишга эришди. Эронда тўп тепаётган икки нафар футболчи чемпион ва вице-чемпионга айланди.

 

ЖЧ-2026/ОК-2027 ҚЎШМА САРАЛАШИ. ИККИНЧИ БОСҚИЧ. 5-6-ТУРЛАР

«А» ГУРУҲИ

5-ТУР. 6 июнь

ҲИНДИСТОН - ҚУВАЙТ - 0:0

АФҒОНИСТОН - ҚАТАР - 0:0

6-ТУР. 11 июнь

ҚАТАР - ҲИНДИСТОН - 2:1 (0:1)

Голлар: Юсуф Айман (73), Аҳмад ал Рави (85) - Чхангте (37).

ҚУВАЙТ - АФҒОНИСТОН - 1:0 (0:0)

Гол: Эйд ал Носир (81).

1 ҚАТАР         6   5   1   0   18-3 16

2 ҚУВАЙТ       6   2   1   3   6-6   7

3 ҲИНДИСТОН    6   1   2   3     3-7        5

4 АФҒОНИСТОН  6   1   2   3     3-14      5

 

«В» ГУРУҲИ

5-ТУР. 6 июнь

КХДР - СУРИЯ - 1:0 (0:0)

Гол: Чон Ил Гван (90+2).

МЬЯНМА - ЯПОНИЯ - 0:5 (0:2)

Голлар: Кейто Накамура (17, 90+3), Рицу Доан (34), Коки Огава (75, 83).

6-ТУР. 11 июнь

ЯПОНИЯ - СУРИЯ - 5:0 (3:0)

Голлар: Уэда (13), Доан (19), Крума (21-авт.), Сома (73-пен.), Минамино (85).

Япония: Осако (Тани, 76), Итакура, Томиясу, Матида, Танака (Кавамура, 73), Доан, Ватару Эндо (Сома, 62), Кубо (Камада, 62), Накамура (Хироки Ито, 46), Уэда, Минамино.

КХДР - МЬЯНМА - 4:1 (3:0)

Голлар: Ли Сонг Ри (12), Чо Гук Ри (16, 43, 87-пен.) - Ваи Лин Аунг 57).

1 ЯПОНИЯ      6   6   0   0   24-0 18

2 КХДР           6   3   0   3   11-7 9

3 СУРИЯ         6   2   1   3   9-12 7

4 МЬЯНМА      6   0   1   5   3-28 1

 

«С» ГУРУҲИ

5-ТУР. 6 июнь

ХИТОЙ - ТАИЛАНД - 1:1 (0:1)

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев (Ўзбекистон).

Голлар: Чжан Юйнин (79) - Супачок Сарачат (20).

Фойдаланилмаган пенальти: Фернандиньо (51, Х.).

СИНГАПУР - Ж.КОРЕЯ - 0:7 (0:2)

Голлар: Ли Кан Ин (9, 54), Мин Кю Чу (20), Сон Хюн Мин (53, 56), Чун Хон Пэ (79), Хван Хи 

Чхан (81).

6-ТУР. 11 июнь

Ж.КОРЕЯ - ХИТОЙ - 1:0 (0:0)

Гол: Ли Кан Ин (61).

Ж.Корея: Чо Хён Во, Ким Чжин Су, Чхо Ю Мин, Квон Кьюн Вон, Ли Джэ Сон (Хван Чэ Вон, 61), Ли Кан Ин (Хён Сок Хон, 78), Хван Ин Бём (Чун-Хон Пэ, 90+5), Сеон Вук Парк (Мин Кю Чу, 61), Чон Ву Ён, Хван Хи Чан (Пак Йон Ву, 90+5), Сон Хюн Мин.

ТАИЛАНД - СИНГАПУР - 3:1 (1:0)

Голлар: Муеанта (37), Аржвирай (79), Вонгкорн (86) - Фанди (57).

1 Ж.КОРЕЯ     6   5   1   0   20-1 16

2. ХИТОЙ        6   2   2   2   9-9   8

3 ТАИЛАНД     6   2   2   2   9-9   8

4 СИНГАПУР   6   0   1   5   5-24 1

 

«D» ГУРУҲИ

5-ТУР. 6 июнь

ҚИРҒИЗИСТОН - 

МАЛАЙЗИЯ - 1:1 (1:1)

Голлар: Гулжигит Алиқулов (24) - Одилжон Абдураҳмонов (38-авт.).

ХИТОЙ ТАЙПЕЙИ - 

УММОН - 0:3 (0:1)

Голлар: Абдулраҳмон ал 

Мушайфри (31, 55, 75).

6-ТУР. 11 июнь

МАЛАЙЗИЯ - ХИТОЙ ТАЙПЕЙИ - 3:1 (0:1)

Голлар: Рашид Сафави (53), Пауло Жозуе (69), Абдул Адиб (90+6) - Яо Хсин Юй (20).

УММОН - ҚИРҒИЗИСТОН - 1:1 (0:1)

Голлар: Токотаев (57-авт.) - Зарипбеков (19).

1 УММОН        6   4   1   1   11-2 13

2 ҚИРҒИЗИСТОН 6   3   2   1     13-7      11

3 МАЛАЙЗИЯ  6   3   1   2   9-9   10

4 ХИТОЙ ТАЙ. 6   0   0   6   2-17 0

 

«F» ГУРУҲИ

5-ТУР. 6 июнь

ИНДОНЕЗИЯ - ИРОҚ - 0:2 (0:0)

Голлар: Айман Ҳусайн (54-пен.), Али Жассим (88).

Фойдаланилмаган пенальти: Айман Ҳусайн (74, Ироқ).

Четлатиш: Жорди Амат (59, Ин.).

ВЬЕТНАМ - ФИЛИППИН - 3:2 (0:0)

Голлар: Нгуен Тьен Лин (65, 76), Фам Туан Хай (90+5) - Патрик Райхельт (62), Кевин Ингресо (89).

6-ТУР. 11 июнь

ИНДОНЕЗИЯ - ФИЛИППИН - 2:0 (1:0)

Голлар: Хайе (32), Ризқи 

Рамадани (56).

ИРОҚ - ВЬЕТНАМ - 3:1 (1:0)

Голлар: Ҳусайн Али (12), Али Жассим (71), Айман Ҳусайн (90+2) - Фам Туан Хай (84).

Фойдаланилмаган пенальти: Муҳаннад Али (19, И.).

1 ИРОҚ           6   6   0   0   17-2 18

2 ИНДОНЕЗИЯ    6   3   1   2     8-8        10

3 ВЬЕТНАМ    6   2   0   4   6-10 6

4 ФИЛИППИН  6   0   1   5   3-14 1

 

«G» ГУРУҲИ

5-ТУР. 6 июнь

ИОРДАНИЯ - ТОЖИКИСТОН - 3:0 (0:0)

Голлар: Али ал Олван (51), Язан ал Наймат (68), Иброҳим Садеҳ (90+4).

ПОКИСТОН - С.АРАБИСТОНИ - 0:3 (0:2)

Голлар: Фирас ал Бурайкан (26, 41), Мусаб ал Жувайр (59).

6-ТУР. 11 июнь

С.АРАБИСТОНИ - ИОРДАНИЯ - 1:2 (1:2)

Голлар: Али Лажами (16) - Али Олван (27), Нур ал Равабдеҳ (45+2).

ТОЖИКИСТОН - ПОКИСТОН - 3:0 (1:0)

Голлар: Мабатшоев (35), Манучеҳр Сафаров (65), Ханонов (70).

1 ИОРДАНИЯ  6   4   1   1   16-4 13

2 С.АРАБИСТОНИ   6   4   1     1          12-3      13

3 ТОЖИКИСТОН  6   2   2   2     11-7      8

4 ПОКИСТОН  6   0   0   6   1-26 0

 

«H» ГУРУҲИ

5-ТУР. 6 июнь

БАҲРАЙН - ЯМАН - 0:0

Фойдаланилмаган пенальти: Абдулвосид ал Матари (45+4, Я.).

НЕПАЛ - БАА - 0:4 (0:2)

Голлар: Хариб Сухайл (12, 14), Али Солиҳ (53), Ҳазим 

Муҳаммад (75).

6-ТУР. 11 июнь

БАА - БАҲРАЙН - 1:1 (1:1)

Голлар: Султон ал Амири (10) - Маҳди Ҳасан (4).

ЯМАН - НЕПАЛ - 2:2 (1:1)

Голлар: Носир ал Гаваши (9-пен.), Муҳаммад ал Даҳи (90+1) - Биста (22), Гиллеспи (66).

1 БАА             6   5   1   0   16-2 16

2 БАҲРАЙН    6   3   2   1   11-3 11

3 ЯМАН           6   1   2   3   5-9   5

4 НЕПАЛ         6   0   1   5   2-20 1

 

«I» ГУРУҲИ

5-ТУР. 6 июнь

ФАЛАСТИН - ЛИВАН - 0:0

БАНГЛАДЕШ - АВСТРАЛИЯ - 0:2 (0:1)

Голлар: Айдин Хрустич (29), Кусини Йенги (62).

6-ТУР. 11 июнь

АВСТРАЛИЯ - ФАЛАСТИН - 5:0 (3:0)

Голлар: Йенги (5-пен., 41), Таггарт (26), Бойл (53), Иранкунда (87-пен.).

ЛИВАН - БАНГЛАДЕШ - 4:0 (2:0)

Голлар: Ҳасан Маатук (5-пен., 49, 60), Нодир Матар (45+2).

1 АВСТРАЛИЯ    6   6   0   0     22-0      18

2 ФАЛАСТИН  6   2   2   2   6-6   8

3 ЛИВАН         6   1   3   2   5-8   6

4 БАНГЛАДЕШ    6   0   1   5     1-20      1

ТЎПУРАРлар:

Сон Хюн Мин (Ж.Корея) - 7та

Алмоаз Али (Қатар) - 7та

Аясэ Уэда (Япония) - 6та...