Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Яқинда Маурицио Сарри агар клуб президенти футбол майдони ҳолатига этибор бермаса, истеъфога чиқишга тайёрлигини айтганди.
Гап шундаки, чим сифати паст бўлгани учун футболчилар қисқа вақт ичида тўп билан ўзлари хоҳлагандек муомала қила олишмаяпти. Бу эса италиялик мураббийнинг асосий тамойилларига зиддир. Гарчи бу сўзлар билан Сарри шунчаки раҳбарият эътиборини муаммога қаратмоқчи бўлсада, футбол майдонлари ҳақиқатдан ҳам клуб фалсафасини шакллантиришда ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин.
Гап шундаки, ФИФА қоидалари футбол майдонларининг ўлчамлари бўйича ягона аниқ стандартларни белгиламайди ва бироқ бу масалада сезиларли фарқларга йўл қўймайди: узунлиги 100дан 110 метргача ва эни 64дан 75 метргача бўлган майдонлар кўп учрайди. Бу ерда фарқлар унчалик катта эмасдек туюлади, лекин аслида бу кичик нарсалар кўп нарсани ҳал қилиши мумкин.
Қоидага кўра, тўпга эга бўлишга интилаётган жамоалар ўз майдонларини имкон қадар кенгроқ қилишади. Ахир, қўшимча метрлар туфайли ўйинчилар кенгроқ позицияларни эгаллашлари, чизиқлар орасидаги кўпроқ зоналарни топишлари ва тўпни бошқариш, олдинга силжиш учун кўпроқ вақт ва майдонга эга бўлишлари мумкин. Аксинча, кичик майдонлар иккинчи рақамли бўлиб ўйнашни ёқтирадиган жамоаларга ёрдам беради. Бу ихчамликни сақлашни, ҳимоя тузилмасини яхлит ушлашни ва ҳатто жарима майдони ташқарисидан бериладиган зарбаларни бартараф этишни осонлаштиради. Қолаверса, тўпни қанотлараро узатишда рақиблар кўпинча масофани нотўғри баҳолайдилар ва тўп кўпинча майдон ташқарисига чиқиб кетади.
Қолаверса, аренанинг катталиги шунчаки ўйинчиларни узоқроқ масофани босиб ўтишга ва тезроқ чарчашга мажбур қилади, бу маълум схемада қолишга уринаётган клуб фойдасига ишламайди. Ҳимояланаётган жамоанинг тўп томон ҳаракати доимий эҳтиёж сифатида намоён бўлади. Шу сабабли ҳимоячилар ҳужумчиларга қараганда кўпроқ югурадилар. Кичик майдонлар, аксинча, тезкор қарши ҳужумларга ҳисса қўшади ва дриблингларда ўйинни максимал даражада кучайтириб боради, бу деярли барча аутсайдер жамоалар учун қулай.
Баъзида клублар майдонларни рақибга қараб мураккаб режимга «мослайди». Масалан, Мадриднинг «Реал» клуби 2015|16 йилги мавсумда «Вольфсбург»га сафарда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди ва жавоб баҳси олдидан «Сантьяго Бернабеу» майдонини кенгайтирди. Бу иш берди: қанотлар орқали ҳужумларга эътибор қаратган «Реал» немисларни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва турнирнинг чорак финал босқичига йўл олганди. Яқинда Юрген Клопп «Фулхэм» гўёки ўйин олдидан майдон чимини атайлаб суғормагани, тўп қуруқ ўтда юрмаслигидан шикоят қилганди. Хулоса шундаки, майсазорнинг катталиги ва умумий ҳолати ортиқча баҳо беришга арзимайди, бироқ бундай кичик ҳийлалар ҳақиқатдан ҳам ўйин схемасини тўғрилашга имкон беради. Мезбон жамоага меҳмонлар учун сафар учрашувини янада мураккаблаштириш учун қулай.
Д.АЛИМОВ тайёрлади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789