Мали термаси ҳам Парижга борадиган бўлди

Мали термаси ҳам Парижга борадиган бўлди

Мали олимпия термаси 23 ёшлилар ўртасидаги Африка Миллатлар кубогида 3-ўрин учун кечган баҳсда Гвинея жамоасини енгиб, Олимпиада-2024 йўлланмасини қўлга киритди.

Бунга қадар Африкага берилган 2та чиптани Миср ва Марокаш термалари ўзиники қилганди. Шу тариқа Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасига эга жамоалар сони 9тага етди:

Франция  

АҚШ 

Доминикан Республикаси  

Исроил 

Украина  

Испания 

Марокаш  

Миср 

Мали 

Энди Океания (1та ўрин, 2023 йил август - сентябрь), КОНМЕБОЛ (2та ўрин, катта эҳтимолки, 2024 йил январь), ОФК (3та ўрин, 2024 йил апрель - май) вакилларини аниқлаш қолди. 16-рақамли охирги йўлланма учун эса ОФКнинг 4-жамоаси ва Гвинея термаси ўзаро ўйнайди.