Малиновский шартномасини янгилади

Малиновский шартномасини янгилади

«Аталанта» украиналик ярим ҳимоячи Руслан Малиновский билан шартномани узайтирди, деб ёзмоқда журналист Николо Скира ўзининг Twitter саҳифасида.

Манбанинг хабарига кўра, Италия клуби шартномани 2024 йилнинг ёзига қадар узайтириш вариантини фаоллаштирган. Бу ҳолатда футболчи қишки трансфер ойнасида сотилиши мумкин. Футболчига «Вест Хэм» қизиқиш билдирмоқда. 29 ёшли Малиновский жорий мавсумда «Аталанта» сафида 14 ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 2та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.