Малиновскийга қизиқиш катта

Малиновскийга қизиқиш катта

Украина ва «Аталанта» терма жамоаси ярим ҳимоячиси Руслан Малиновский қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этмоқчи, деб хабар бермоқда The Spurs Web.

Манбага кўра, футболчининг бош мураббий Жан Пьеро Гасперини билан муносабатлари яхши эмас. Ярим ҳимоячига «Тоттенхэм», «Ноттингем Форест» ва «Марсель» клублари қизиқиш билдирмоқда. «Аталанта» футболчини январь ойида сотиши мумкин, чунки унинг шартномаси 2023 йилнинг ёзида тугайди. 29 ёшли Малиновски жорий мавсумда «Аталанта» сафида 9та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.