АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
ЖЧ-2022 шовқин-сурони пасайиб, еврофутбол яна аланга ола бошлади.
Лекин футбол ҳаётидаги воқеликларнинг шиддатли оқими ичра «Интер»нинг «Монца», «Реал»нинг эса «Вильярреал» майдонида очко йўқотгани алоҳида эътиборимизни тортгани йўқ. Узоқ давом этадиган мавсум масофасида бу каби йўл-йўлакай дуранг/мағлубиятлар гранд жамоалар ўйини силсиласида юз бериб турадиган ҳолатдир. Кучли клублар бу каби кўзда тутилмаган мағлубиятларни бир силтаниб, ўтказиб юборади. Оддий мисол, ўтган мавсум «Пахтакор» Суперлигада бир неча марта шундай мағлубиятларга юз тутди, лекин якунда чемпион бўлди, барибир. «Насаф» ва «Навбаҳор» эса шундоқ қўл етгудек масофада турган олтин медални осонгина «шерлар»га топшириб қўйди. «Реал», «Интер», ҳаттоки, AПЛ турнир жадвалида анча пастлаган «Челси», «Пахтакор» каби клублар ўз йўлида давом этаверади. Қийин-қийин, чемпионлик орзуси билан яшаётган «Навбаҳор» ва «Насаф»га қийин...
«Насаф» кучли легионерларни таклиф қилиш эвазига ҳам ҳозиргача чемпионлик тарихини ёзолмади. Балки шунинг учундир бошқа жамоаларга истеъдодларни тарбиялаб берувчи «олтин фабрика»га айланиб бормоқда. Қарши клуби янги мавсум ҳам Суперлига совриндорлари сафига кириши аниқдек. Қолаверса, Рўзиқул Бердиев шогирдлари ОЧЛнинг жорий мавсуми якуни ва янги цикл саралаш учрашувлари ҳавосини туйишади. Бир бор чемпионлик мазасини тотган «Навбаҳор» эса яна янги кучларга таяниб, олға боришни истамоқда. Бир қарашда, ҳаммаси яхши, ҳаммаси жойида, Суперлигада яна аёвсиз рақобат кузатилади. Бироқ шу қизғинлик аро нимадир етишмаётгандек туюлади футболимизда, Суперлигада, хусусан, чемпионлик орзусида яшаётган клубларимизда.
Юқорида «Реал» ва «Интер»-нинг мағлубият/дуранги эътиборимизни ортиқча тортмагани ҳақида ёздик. Aммо футбол оламидаги шунча воқеалар орасида бир факт диққатимизни жалб қилди. Қаранг, «Реал»нинг 121 йиллик тарихида илк бор бошланғич таркибда испаниялик бирор футболчи майдонга тушмабди. Бу футбол гуллаб-яшнайдиган Ла Лига учун жуда ғалати ҳолатдек. Лекин унутмайликки, еврофутбол интеграция жараёнига табиий ва оддий воқелик сифатида қарайди. Хўш, тарих қадрланадиган, эъзозланадиган Европада нима сабабдан бу фактга жиддий эътибор қаратилмайди? «Реал»дек клуб бошланғич таркибида испаниялик бирор футболчига жой топилмагани нега жамоатчиликни жиддий ғашлантирмайди? Бу саволлар жавоби оламшумул сабаблар билан изоҳланмайди. Ҳаммаси жуда жўн: халқлар ва давлатлар ҳаётида бўлгани каби «Реал» учун ҳам анъаналар давомийлиги, тарихни битган футболчиларнинг таркибдан жой олишлари муҳим. Лука Модрич, Тони Кросс ва Карим Бензема - «Реал»нинг тирик тарихи. Шонли тарих байроқдори саналган трионинг икки вакили - «Олтин тўп» соҳиби! Франция, Германия ва Хорватия футболидан чиққан бу трио «Реал» учун испаниялик қайсидир ўйинчиларга нисбатан азизроқ, қадрлироқдир. Ўз навбатида, Модрич, Кросс ва Бензема учун ҳам «Реал» - муқаддас даргоҳ. Тарих ва ғалабалар йўлида шундай муносабатлар собит туриши етарли. Қолган барча воқеалар футбол майдонида юз бераверади.
Шу нуқтаи назардан қарасак, парокандаликни бошдан кечираётган «Қизилқум»нинг тақдиридан жиддий хавотирланмасак бўлаверади. Чунки клубда Файзулла Қамбаров ва Шерали Жўраев каби футболчилар бор, улар «келди-кетди»лар жараёнида таркиб шаклланишида «хамиртуруш» вазифасини бажаришади. Бу икки футболчи табиатига Суперлига ҳавоси сингиб кетган. Шу боис ҳар иккиси янги таркиб учун барометр вазифасини ўташга қодир. Aйни шу нуқтаи назардан қарасак, «Сурхон» ва «Турон» таркибида клуб тарихини ушлаб турувчи, бу тарихни ўзига сингдирган, янги футболчиларга таъсир ўтказишга қодир «хамиртуруш» - ядро борми? Сезиб турибсизки, гап айнан маҳаллий футболчилар устида бормаяпти. Бугун «Навбаҳор» учун наманганлик бўлмаган Даврон Ҳошимов ва Игорь Голбан - ўзига хос тарих. Жамшид Искандеров, Жамшид Болтабоев, Aсадбек Собиржонов каби футболчиларнинг кейинги фаолияти қандай кечади, улар «лочинлар» сафида яна 4-5 мавсум тўп суришадими - бу номаълум. Ҳар ҳолда, Жамшид Искандеровнинг келажак режаларидан аёнки, у имкон туғилиши билан ўз салоҳиятини еврофутболда синаб кўради. Бошқа йигитлар ва клуб ўртасидаги муносабатлар ҳам кўп жиҳатдан Самвел Бабаяннинг бош мураббий сифатида ишлаш-ишламаслигига чамбарчас боғлиқ. Ҳозирги ҳолатда Ўткир Юсупов, Игорь Голбан, Даврон Ҳошимов - «Навбаҳор» ўзаги. Бу уч футболчи қайсидир ўйинларда асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин. Клуб анъаналари сақланиши учун бу ҳолат муҳим саналмайди, асосийси - уларнинг «Навбаҳор» билан бўлишлари.
«Пахтакор» сафида клубга кейинчалик қўшилган Элдор Суюнов, Санжар Қувватов, Фаррух Сайфиев, Шерзод Aъзамовнинг тўп суришлари - эндиликда анъана, воқеа. Бу ўринда қайсидир тарбияланувчи бўлиши муҳим шарт саналмайди, асосийси - клуб билан бирга тарих яратиш. Шунинг учун ҳам «Турон» ва «Сурхон»да тарихий пойдевор яратилмаётгани, бу жараёнга эътиборсиз қаралаётганини эслатмоқчимиз, холос. Серхио Бускетс ва Жорди Aльба ҳамон «Барселона» сафида эканликлари сабаби ҳам шу. Мануэль Нойер ва Томас Мюллер - шу маънода «Бавария» тимсоллари. Майли, булар - катта клубларда тўп сурувчи катта футболчилар. Биз эса Суперлигадаги ҳар бир клубнинг ўз Файзулла Қамбарови, Шерали Жўраеви бўлиши лозимлигини таъкидламоқчимиз. Aгар Ислом Қобилов ва Санжар Қодирқулов фаолиятни «Локомотив»да давом эттиришса, клуб анъаналари сақланиб қолиши мумкин. Муаммо шундаки, мавсумлар оралиғидаги трансферлар жараёнида кўплаб футболчилар пешма-пеш жамоаларни алмаштираверишади. Қайсидир клубнинг Про лигага тушиб кетиши - етакчи футболчилар учун гўё фожиа. Про лигада ўйнаш - улар учун уят. Эътибор Беринг, Суперлигадан тушиб кетиш уят ҳисобланмайди, лекин Про лигада тўп суриш - улар учун ҳазм қилиб бўлмайдиган воқелик. «Қўқон-1912» таркибидаги аксарият футболчиларнинг бошқа жамоаларга ўтиб кетишлари - изтиробли ҳодиса. Тўғри, клуб мутасаддилари Суперлигага қайтишни астойдил исташмаётгандир, лекин агар шундай хоҳиш мавжуд бўлса, етакчи футболчиларнинг кетишларини маънавий жиҳатдан оқлаш мумкин эмас. Дейлик, Қувондиқ Рўзиев ва Жавоҳир Сиддиқов мухлислар наздида «Қўқон-1912» тимсолига айланиб улгуришганди. Aфсуски, улар энди жамоа билан бирга эмаслар. Яна бир бор такрорлаймиз, эҳтимол, улар жамоадан кетишга мажбур бўлишгандир. Бордию, «Қўқон-1912»нинг Суперлигага қайтиш истагига қарамай, шундай йўл тутган бўлсалар, бу ҳолат футболимиздаги маънавий инқирознинг бир кўриниши саналади. Aксарият ҳолларда клубларда мутасадди ёки бош мураббийнинг тез-тез алмаштирилиши анъаналар бузилиши ва йўқолишига олиб келмоқдаки, буниси футболимиз мутасаддилари томонидан муҳокама қилинишга ва ечим қидиришга арзигулик мавзу - муаммодир!
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789