59 ёшли мутахассис «Рома»ни бошқариш учун асосий номзод сифатида кўрилмоқда.
Мураббийнинг ўзи Рим клубини бошқаришга қарши эмаслигини маълум қилган. Бироқ бир нечта шарт қўйган. Биринчи навбатда раҳбарият жамоани ёзда кучайтириш учун яхшигина сумма ажратиши лозим бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Роберто Манчини октябрь ойида Саудия Арабистони термасидан кетганди.
“Спортинг” аморим ўрнига янги мураббий тайинлади
Лиссабоннинг "Спортинг" клуби Жоау Перейрани янги бош мураббий этиб тайинлади.
Бунгача мутахассис клубнинг иккинчи жамоасини бошқариб келаётганди.
Кеча Рубен Аморим Португалия жамоаси бошчилигидаги сўнгги ўйинни ўтказди ва энди тез орада "Манчестер Юнайтед"да иш бошлайди.
Маълумот учун, "Спортинг" 11 турдан сўнг Португалия чемпионатида етакчилик қилмоқда.