Манега жарима солинди

Манега жарима солинди

«Бавария» Садио Манени 500 минг евро жаримага тортди.

Bild хабарига кўра, Лерой Сане клубдан Мане билан шартномани бекор қилмасликни ва уни қаттиқ жазоламасликни сўраган. Эслатиб ўтамиз, «Бавария» ЕЧЛ 1/4 финалида «Манчестер Сити»га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлгач, ўйиндан сўнг кийим алмаштириш хонасидаги можаро пайтида сенегаллик ҳужумчи жамоадоши Саненинг юзига урган ва лабига жароҳат етказган. Жазо вариантлари орасида шартномани бузиш ҳам кўриб чиқилди, аммо кейин мюнхенликлар раҳбарлари бундай қилмасликка қарор қилишди. Клуб расмий сайтида Маненинг «Хоффенхайм» билан баҳсда ўйнамаслиги ва жарима тўлаши маълум қилинди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.