АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
ёхуд Калиничнинг Қадрдон клуби - «Хайдук»ка гўзал муносабати
Хорватия футболидан таъсирли воқеа: мамлакат миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Никола Калинич 6 ойдан кейин «Хайдук» сафига қайтди. Диққат қилинг, 35 ёшли фахрий ойига атиги 1 евро миқдорида маош олади. Ҳа, бунда нечтадир «0» тушириб қолдирилмади. Калинич айнан 1 евролик рамзий маошга рози бўлди. Ваҳоланки, у ярим йилча аввал қадрдон клуби раҳбарияти билан маош масаласида келишолмай, шартномасини муддатидан олдин бекор қилганди. Энди эса... «Фаолиятим мобайнида энг осон келишувга эришдик», - дея хурсандлигини яширмади хорватиялик фахрий шартнома остига имзо чекканидан сўнг. «Никола битта мақсад билан қайтди. У «Хайдук»ка чемпионлик курашида ёрдам бермоқчи» - буниси Сплит клуби президенти Миндаугас Николисиус изоҳи.
«Хайдук» Хорватияда биринчи, «Динамо»чи?
Чиндан ҳам, Никола Калинич «Хайдук»ка имкон қадар ёрдам бериши керак, ҳар ҳолда, клуб узоқ йиллардан буён илк марта чемпион бўлиш учун яхшигина имконият ҳосил қилиб турибди. Ўзи Загреб «Динамо»си хорват лигаси бош совринига асосий даъвогар эмаслигига ишониш ҳам қийин. Айни пайт турнир жадвалининг юқорисида «Хайдук» бормоқда. Энг яқин таъқибчи «Риека» эса нақ 6 очколик фарқ билан орқада. Тўғри, чемпионат масофасининг ярми ҳали олдинда. Айтиш ўринли, «Хайдук»нинг охирги чемпионлик тантанасига нақ 19 йил бўлди. Ўша вақт жамоа таркибида Нико Кранчар каби футболчилар тўп суришганди. Загреб «Динамо»си эса ҳозирча атиги 3-ўринда. Хорватия футболида чинакам гегемония ўрнатган бу жамоанинг охирги 18та мавсумдан 17тасида «олтин» ютганини ҳисобга олсак, «Хайдук» айни имкониятдан тўғри фойдаланиши шарт. Тарихга назар солсак, загребликлар 2016|2017 йиллар мавсуми бош совринни «Рие-ка»га бериб қўйишганидан кейин яна чемпионлик рельсига тушиб олишди. Умуман, «Динамо»нинг ғолибона юриши Калинич катталар футболида дебютини нишонлаган мавсум бошланган эди. Хуллас, Николанинг бутун фаолияти давомида пойтахт клуби гегемонияси том маънода давом этмоқда, ҳисоб. Тўғри, «Динамо» ўтган йил ёзги бозордаги сотувлар партиясидан кейин важоҳатини бироз йўқотди. Пойтахтликлар жумладан, дарвозабон Доминик Ливаковични «Фенербахче», ҳимоячи Йосип Шуталони «Аякс», вингер Лука Иванушецни эса «Фейеноорд»га пуллашди. Боз устига, мавсум бошланиши арафасида жамоа бош мураббийи ҳам ўзгарди: Саудия Арабистонининг «Аш-Шабаб» клуби томонидан «пул васвасасига солинган» Игор Бишчан ўрнида Сергей Якирович иш бошлади.
Калинич характерли, у
ЖЧ-2018 медалидан бош тортганди...
Никола Калинич Хорватия миллий жамоасининг 50та ўйинида иштирок этган. У ёшлигидан мамлакат футболининг келажак умиди саналган. Дейлик, «Валенсия» ва «Севилья» каби клублардан таклиф олган вақти Никола ҳали вояга ҳам етмаганди. Иқтидорли йигит шунга қарамай, испан клублари билан алоқа ўрнатади, табиийки, бу иши «Хайдук»ни ғазаблантиради. Якунда хорватияликлар судга мурожаат қилиш асносида ёш ҳужумчига қаратилган «ов»ни тўхтатиб қолишади. Калинич шу тариқа 19 ёшида «Хайдук»нинг бошланғич таркибилан жой олади ва 2009 йили 7 миллион евро эвазига «Блэкберн» (Англия)га ўтади. Ўз ўрнида маълумот: Никола ушбу клуб тарихидаги учинчи қимматбаҳо футболчидир. Блэкбернликлар фақат Никола Влашич учун «Эвертон»га кўпроқ (10,8 миллион) тўлашган. Улар шунингдек, 2025 йилнинг ёзида Лука Вушкович учун «Тоттенхэм»га 13,8 миллион евро бериш борасида келишиб олишган - бўлажак трансфер. Калиничга қайтсак, истеъдодли ҳужумчи Англияда ўзини кўрсатолмади - 2 йил давомида атиги 7та гол. 2011 йилга келиб, Никола «Днепр» сафига қўшилди ва бу жамоада Евгений Коноплянка қатори асосий юлдузлар қаторига кирди. 2015 йили эса хорват Украинадан кетишни хоҳлади ва фаолиятини «Фиорентина»да давом эттирди. Муҳими, Калинич Италияда йўқолиб қолмади. Ҳар ҳолда, 2 йил давомида 33та гол тўплади. Ушбу маҳсулдорлиги ортидан 2017 йили «Милан»га кўтарилди. Аммо «россонерлар» сафида хорватияликнинг ишлари унча юришмади, гарчи асосий таркибда ўйнаган бўлсада. Боз устига, «Милан» раҳбарияти трансфердан атиги 1 ой ўтгач, Николани сотишга уринди. Гап шундаки, Хитойнинг «Гуанжоу Эвергранд» клуби хорват учун 45 миллион евро таклиф қилганди. Лекин Никола Осиёда ўйнашни истамади. Клуб эса охиригача уни кўндиришга ҳаракат қилди. Калинич якунда хитойликлар билан учрашиб, шартнома бандларини муҳокама этишга рози бўлди ҳам, аммо тўсатдан хасталаниб қолди. Шу тариқа келишув амалга ошмади.
Калинич фаолиятида яна «Атлетико» «Рома» ва «Верона» клублари ҳам бор. У «матрасчилар» билан ҳаттоки, ЕЛда ғолиб чиққан. Аммо ҳужумчининг футбол йўлидаги асосий воқелик - бу ЖЧ-2018. Хорватия термаси ўша мундиалда финалга чиқди, бироқ Калинич гуруҳ босқичидан сўнг сафдан четлаштирилганди. Аниқроқ айтсак, футболчи Нигерия термасига қарши баҳсда захирадан майдонга тушишдан бош тортгач, бош мураббий Златко Далич ундан воз кечиб қўя қолди. 2 ойдан сўнг жамоа футболчилари Калиничга ҳам ЖЧ кумуш медалини юборишга қарор қилишди, аммо футболчи бундай марҳаматни қабул қилгани йўқ: «Медаль учун раҳмат, лекин Россияда ўйнамадим...». Айтганча, Никола ва Далич кейинчалик ярашишди, аммо ҳужумчи ўша воқеадан буён терма жамоага бирор марта чақирилмади.
О.АТАБОЕВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789