Марҳабо, соф водийча финал ёки InterFUTBOLнинг пайшанба сонида

Марҳабо, соф водийча финал ёки InterFUTBOLнинг пайшанба сонида

Тан олиш керак, жорий ҳафтада ОЧЛдаги "Пахтакор" ва "Насаф" ҳам мазмунли ўйинлари билан мухлисларимизни хурсанд қилишди.

Шанба куни эса Кубок финалига бағишланган "катта футбол байрами"га гувоҳ бўламиз. Европада ҳам ЧЛ қизигандан қизимоқда. Газетамизнинг 3 октябрь кунги сонида шу ва бошқа диққатга молик хабарларни ўзида мужассам қилган қизиқарли мақолаларни ўқишингиз мумкин. Мисол учун,...

- Водийча финални саудияликлар бошқаришади;

- Элитадан илк очко;

- Бубанья финални илҳақ бўлиб кутмоқда;

- Ҳимоядаги нўноқлик панд берганида;

- "Арсенал" даражаси чиндан ҳам ошганми?

- Сўз навбати Душан Влаховичга;

- Буюк футболчиларнинг адашлари;

- Родри ҳеч қайси суперюлдузга ўхшамайди;

- Нима учун айнан Бразилияга;

- Қайта қайтган қариялар;

- Олма остига олма тушмаса ва бошқа шу сингари таҳлилий материаллар газетамизнинг 78(2187)-сонида чоп этилди.

ҲАМИША БИРГА БЎЛАЙЛИК, АЗИЗЛАР!