«Марсель» мухлислари Парижга боришмайди

«Марсель» мухлислари Парижга боришмайди

«Марсель» мухлислари Франция чемпионатининг 11-туридан ўрин олган «ПСЖ»га қарши сафар ўйинига қўйилмайди, деб хабар бермоқда L'Equipe.

Манбанинг ёзишича, бу қарорга ҳар икки клуб мухлислари ўртасидаги келишмовчилик сабаб бўлган. Шунингдек, Марселда бўлиб ўтадиган Лига 1нинг 2-давра учрашувида «ПСЖ» мухлисларини худди шундай қарор кутиб тургани хабар қилинганди. «ПСЖ» - «Марсель» учрашуви 16 октябрга белгиланган. Клублар ўзаро 102 та учрашув ўтказдилар. Парижликлар 47 марта ғалаба қозонишган, «Марсель» клуби 33 марта кучлироқ бўлган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.