ЛЕГИОНЕРЛАРИМИЗ: Баракали душанба
Душанба куни хориждаги футболчиларимиз учун баракали келди.
«Базель» матбуот хизмати клубнинг октябрь ойидаги энг чиройли голини аниқлагани йўқ. Сабаби жуда оддий ва ўта оғриқли.
Диққат қилинг, Швейцария футболи байроқдорларидан бири саналган жамоа ҳисоб бўйича 10-ой давомида лоақал 1та ҳам гол урмади. Вақтида маҳаллий чемпионат иштирокчиларини голлар шодаси билан «сийлаган» «Базель» ҳозир чинакам муаммолар қаршисида қийналмоқда. Жумладан, жамоа сафида гол урадиган футболчи топилмаяпти. «Октябрда гол урилмади, демак, ойнинг энг чиройли голи ҳам йўқ», - дея қисқа пост қолдирилди Швейцария клубининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида. Ваҳоланки, «қизил-кўклар» октябрь ойида 4та ўйин ўтказишди.
Даҳшатли серия. «Базель» 10-ой тақвимидаги 4та ўйинда ҳам «қуруқ» мағлубиятни тан олди: «Ула Лозанна» - 0:3, «Янг Бойз» - 0:3, «Серветт» - 0:1 ва «Лозанна» - 0:3. Қаранг, 3та йирик мағлубият. Жамоа Швейцария Суперлигаси 12-туридан сўнг атиги 5 очкога эга ва турнир жадвалининг сўнгги - 12-қаторида бормоқда. Эслатиш жоиз, «Базель» Швейцариянинг энг донгдор клубларидан бири ҳисобланади. «Қизил-кўклар» 1999 йилдан доимий равишда еврокубокларда иштирок этишганию, ўтган мавсум КЛ ярим финалида ўйнашганини ҳам алоҳида айтиш керак.
Ижтимоий тармоқларда эса клубнинг голсизлигига ҳазиломуз муносабатлар ҳам билдирилмоқда. Мисол учун: «Яхшику, матбуот хизмати энг чиройли голни аниқлаш ташвишидан холи». Лекин бундай енгиллик матбуот котибларига асло ёқмаслиги та-йин...
Душанба куни хориждаги футболчиларимиз учун баракали келди.
«Байер»нинг турли мусобақалардаги 43 учрашувида 36 балл жамғарган мерган - 20 ёшли Флориан Виртц, Хаби Алонсонинг кутилмаган кашфиёти.
Тан олиш керак, 6-турнинг сешанба кунги 2 учрашувида 7 тадан гол киритилиши ва ҳар иккисида ҳам Тошкент вилояти жамоалари мағлуб бўлиши ғалати ҳол бўлди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789