Мавсум – 2024 якунлари: “Навбаҳор”нинг ўз майдони ва сафарда қайд этган натижалари

Мавсум – 2024 якунлари: “Навбаҳор”нинг ўз майдони ва сафарда қайд этган натижалари

Сиз азиз мухлисларни “Навбаҳор”нинг якунланган мавсумда қайд этган статистик натижалари билан таништиришда давом этамиз.

Ўзингизга маълум, “лочинлар” ортда қолган мавсумда 26 та ўйин ўтказиб, мазкур учрашувларда 11 та ғалаба,  10 та дуранг ва 5 та мағлубиятни қайд этган ҳолда, рақиблар дарвозасига 42 та гол уриб, ўз дарвозасидан 31 та тўп ўтказиб юборди. 

Наманганликлар мавсум – 2024да жами 43 очко тўплаб, бронза медалини қўлга киритди.

Хўш, “Навбаҳор” Наманган ва сафардаги учрашувларда қандай натижаларни қайд этишди?

Жамоамиз якунланган мавсумда ўз майдонида бўлиб ўтган 13 та беллашувдан 5 тасида ғалаба қозониб, 6 та ўйинда дурангга эришиган ҳолда 2 та баҳсда имкониятни бой берди (ушбу мағлубиятлар мамлакат чемпионлигини қўлга киритган “Насаф” ҳамда медаллар учун курашдаги рақиб “Сўғдиёна” жамоаларига қарши ўтказилган учрашувларда қайд этилганлигини ҳам айтиш жоиз). Рақиблар дарвозасига 22 та гол урган ҳолда, ўз дарвозасидан15 та тўп олиб чиқди ва 21 очко тўплади.    

“Лочинлар” сафардаги 13 та учрашувнинг 6 тасида зафар қучиб, 4 та дуранг ҳамда 3 та мағлубиятни қайд этган ҳолда, рақиблар дарвозасига 20 та гол урган ҳолда, ўз дарвозасидан 16 та тўп олиб чиқишди ва 22 очко жамғаришди.

Юқоридаги маълумотдан кўриниб турибдики, “Навбаҳор” Намангандагидан кўра, сафардаги ўйинларда бироз яхшироқ натижа қайд этган.   

Мазкур учрашувларда қайд этилган натижалар якунда жамоанинг ўз тарихида 11-марта бронза медалини қўлга киритишини таъминлади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.