Мавсум сабоқлари қандай ёхуд Рўзиқул Бердиев нима дейди?

Мавсум сабоқлари қандай ёхуд Рўзиқул Бердиев нима дейди?

Айтиш шарт эмас, Суперлигада рақобат ва кураш динамикаси йил сайин ошмоқда. Айниқса, 2022 йилги мавсумда чемпионлик йўлидаги пойга бошқача тус олди.

Агар «Насаф» энг сўнгги паллада кўзда тутилмаган омадсизликка йўлиқмаганида, янги чемпион билан ҳам танишардик эҳтимол. Аммо қаршиликлар якунда шундоқ ўз қўлларида турган «олтин»ни бериб қўйишди. Хўш, «аждарлар» ўша омадсизликдан қандай сабоқ олишди, улар жорий мавсум кўзланган юксак довонни ниҳоят, забт этишадими? Махсус мухбиримиз «Насаф»ни олға бошлаётган «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози», мамлакатнинг 5 карра энг яхши мураббийи Рўзиқул Бердиев билан учрашиб, шу хусусда суҳбатлашди.

- Рўзиқул Саъдуллаевич, Суперлига биринчи давраси якуни бўйича хулосалар қандай?

- Асосий ҳақиқат шуки, Суперлигада кураш тафти йил сайин ошмоқда. Мана, бугун 14та жамоа ичида яққол кучсизи йўқ. Ҳар бир иштирокчида ўзига яраша қандайдир устун томони бор. Ортда қолган ўйинлардан кўриниб турибдики, водийга катта футбол қайтмоқда. «Нефтчи» ва «Андижон»нинг шашти, «Нав­баҳор»нинг сараланган таркиби шундан далолат. Фаол мухлислик водий клубларининг қўшимча устун томонидир. Амалдаги чемпион «Пахтакор»га тўхталиш шарт эмас, яна ОКМК ҳам тобора олдинга интилмоқда. Табиийки, рақобат даражаси зиммамиздаги масъулиятни янада оширади, ўз устимизда кўпроқ ишлашни тақозо этади. Биринчи давра якунига назар солсак, 12та ўйин («Пахтакор»га қарши 12-тур учрашуви 15 август кунига белгиланган)да 24 очко ишладик. Бу мўлжаллаганимиздан бироз кам. Пешқадам «Навбаҳор»дан 5 очко орқадамиз, лекин захирамизда 1та ўйин бор. Демак, қолдирилган ўйинда ижобий натижа қайд этсак, турнир жадвалидаги ҳолатимиз анча яхшиланади. Шу маънода биринчи даврага ижобий баҳо бериш мумкин.

- «Насаф»нинг мавсумнинг илк ўйинида «Анди­жон»га имкониятни бой беришини ҳеч ким кутмаганди. Зеро, чемпионатга асосан Туркияда тайёргарлик кўрдинглар, қолаверса, ОЧЛ «плей-офф» босқичида маълум ўйин ритмини ҳосил қилдинглар...

- Барчасини ўша ўйиндан кейинги матбуот анжуманида алоҳида тушунтирган эдим. Шунчаки, меҳмонлар яхши ҳимояланиб, 1та вазиятдан фойдаланишди. Биз эса саноқсиз ҳужумлардан самара чиқаролмадик. Ваҳоланки, жисмоний ҳолатимиз талаб даражасида эди, шунга яраша ҳужумга ўтишда муаммо сезилмади. Фақат шошма-шошарлик ва асабийлашиш рақибга қўл келди. Кейинги турда «Турон»ни енгишда ҳам анча қийналдик, гарчи тўлиқ устунликка эришган бўлсакда. Яхшики, ўйин охиридаги узун узатмалар самара келтирди ва Жавоҳир Сиддиқов ҳамда Ҳусниддин Алиқулов урган икки гол эвазига зарур ғалабани нишонладик. Бу ютуқ жамоамиз учун руҳий томонлама муҳим эди. «Қизилқум» билан баҳсда ҳам майдон эгалари битта вазиятдан - Рўзиқул Саъдуллаевич, Суперлига биринчи давраси якуни бўйича хулосалар қандай?

- Асосий ҳақиқат шуки, Суперлигада кураш тафти йил сайин ошмоқда. Мана, бугун 14та жамоа ичида яққол кучсизи йўқ. Ҳар бир иштирокчида ўзига яраша қандайдир устун томони бор. Ортда қолган ўйинлардан кўриниб турибдики, водийга катта футбол қайтмоқда. «Нефтчи» ва «Андижон»нинг шашти, «Нав­баҳор»нинг сараланган таркиби шундан далолат. Фаол мухлислик водий клубларининг қўшимча устун томонидир. Амалдаги чемпион «Пахтакор»га тўхталиш шарт эмас, яна ОКМК ҳам тобора олдинга интилмоқда. Табиийки, рақобат даражаси зиммамиздаги масъулиятни янада оширади, ўз устимизда кўпроқ ишлашни тақозо этади. Биринчи давра якунига назар солсак, 12та ўйин («Пахтакор»га қарши 12-тур учрашуви 15 август кунига белгиланган)да 24 очко ишладик. Бу мўлжаллаганимиздан бироз кам. Пешқадам «Навбаҳор»дан 5 очко орқадамиз, лекин захирамизда 1та ўйин бор. Демак, қолдирилган ўйинда ижобий натижа қайд этсак, турнир жадвалидаги ҳолатимиз анча яхшиланади. Шу маънода биринчи даврага ижобий баҳо бериш мумкин.

- «Насаф»нинг мавсумнинг илк ўйинида «Анди­жон»га имкониятни бой беришини ҳеч ким кутмаганди. Зеро, чемпионатга асосан Туркияда тайёргарлик кўрдинглар, қолаверса, ОЧЛ «плей-офф» босқичида маълум ўйин ритмини ҳосил қилдинглар...

- Барчасини ўша ўйиндан кейинги матбуот анжуманида алоҳида тушунтирган эдим. Шунчаки, меҳмонлар яхши ҳимояланиб, 1та вазиятдан фойдаланишди. Биз эса саноқсиз ҳужумлардан самара чиқаролмадик. Ваҳоланки, жисмоний ҳолатимиз талаб даражасида эди, шунга яраша ҳужумга ўтишда муаммо сезилмади. Фақат шошма-шошарлик ва асабийлашиш рақибга қўл келди. Кейинги турда «Турон»ни енгишда ҳам анча қийналдик, гарчи тўлиқ устунликка эришган бўлсакда. Яхшики, ўйин охиридаги узун узатмалар самара келтирди ва Жавоҳир Сиддиқов ҳамда Ҳусниддин Алиқулов урган икки гол эвазига зарур ғалабани нишонладик. Бу ютуқ жамоамиз учун руҳий томонлама муҳим эди. «Қизилқум» билан баҳсда ҳам майдон эгалари битта вазиятдан гол уриб кетишди ва бунинг оқибатида қимматли 2 очко йўқотдик.

- «Насаф» шундан кейин бир маромда ўйнаб, мухлисларда ишончни мустаҳкамлади...

- Ҳа, «Сурхон»ни 3:2 ҳисобида енгиш асносида турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилдик. Бироқ 6-турда «Бунёдкор» меҳмони бўлиб, сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқардик аламли тарзда. Маълумки, футбол ҳиссиётларга бой ўйин. Ноҳақликни табиатим кўтаролмайди. Лекин инсон ҳар қандай ҳолатда асабини жиловлаши шарт. Ўша учрашув якунида юз берган ҳолат ва хатти-ҳаракатларни асло оқламайман. Фақат футболимиздаги баъзи ноҳақликлар ўрнини тезроқ мустаҳкам адолат эгаллашини истайман. Ҳаммамиз халқаро майдоннинг ибратли ишларидан ўрнак олишимиз керак. Миллий чемпионатимизда катта ижобий силжиш кузатилаётган ҳозирги паллада баъзи камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш йўлида ҳамфикр бўлишимиз шарт. Демоқчиманки, мураббийлар фақат ўйин ва натижани ўйлаш билан чекланмасдан футболчиларнинг одоб-ахлоқига ҳам эътибор қаратсалар, фойдадан холи бўлмасди. 

- Мавсумдаги айнан қайси ўйиндан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдингиз?

- 7-турдан ўрин олган баҳсда Темур Кападзе бошқарувидаги иштиёқли «Олимпик»ни 3:0 ҳисобида доғда қолдирдик. Шу куни кўп нарса ўхшади, ўйин чиройли чиқди, гарчи голларни ҳимоячилар Ҳусниддин Алиқулов ва Алибек Давронов урган бўлсаларда. Шунингдек, ўз майдонимизда «Навбаҳор»га қарши кечган ўйин ҳам ёқди. Унда ҳисоб очилмагани бошқа масала, асосийси, йигитлар кўзларидаги олов яққол сезилди. Сафарда «Металлург» ва «Сўғдиёна» ҳамда ўз майдонимизда ОКМКга қарши кечган баҳсларда ҳам сифат чакки бўлмади. Шу ўринда Фарғонада «Нефтчи» билан ўйинда қайд этилган мағлубиятга алоҳида тўхталишни истайман. Бундан фожиа ясамаслигимиз керак, чунки икки жамоа бир хил схемада ўйнади ва жанговарлик сезилиб турди. Шунчаки, «Нефт­чи» 2та стандарт вазиятдан гол уриб, ғалабани ўз томонига оғдирди. Бизга айниқса, рақибнинг жарима зарбасидаги хато қимматга тушди. Матбуот анжуманида ҳам айтгандим, ўша ўйин аслида дуранг натижага мос эди. Умуман, ортда қолган ҳар бир ўйин­дан ўзимиз учун тегишли хулосалар чиқардик, албатта.

- Биринчи даврада рақиблар дарвозасини 5 марта нишонга олган ҳимоячи Ҳусниддин Алиқулов жамоа тўп­урари бўлиб турибди. Қизиқ, уни ҳужумда синаб кўрсангиз, қандай бўларкин?

- Ҳусниддинни ҳужумга қўйиш - бу захира варианти. У олдинда ҳам бинойидек ҳаракатланади. Ҳозирча Ҳусниддиннинг ҳимоядан ҳужумга қўшилиши кўпроқ наф келтирмоқда. Лекин уни тўлиқ ҳужумга буриш унча тўғри эмас. Ахир Алиқулов терма жамоада ҳам ҳимоячи ролида ўйнайди.

- «Насаф»да ижара муддатини ўтаётган Жавоҳир Сиддиқовнинг ўйини кўпчиликка маъқул тушяпти. У жамоа­да қоладими?

- Албатта, Жавоҳирнинг ҳаракатидан мамнунмиз. Асосийси, жамоамизга тез киришиб кетди. Жуда меҳнаткаш ва тиришқоқ йигит. Сафимизда қолиш-қолмаслиги эса аввало, ўзига боғлиқ. 

- Жавоҳир ўзаро суҳбатлардан бирида бу йил «Насаф» билан чемпион бўлиш орзусида эканлигини айтганди...

- Ажабмас. Умуман, бугун Жавоҳир каби тиришқоқ ва креативликка мойил йигитларга эҳтиёжимиз катта. 

- Марко Станоевич қачон майдонга қайтади?

- У ҳозир сафда, аммо жароҳат туфайли 5-6 ой ўйнамаганини унутмаслик керак. Тикланиш жараёни ҳам охирлаб қолди, ўйинга тайёр бўлиши билан майдонга тушади, албатта. 

- Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида нималарни қўшимча қила оласиз?

- Ҳамон изланишдамиз, олдинги чизиқ учун муносиб ижрочи олишимиз керак. Ҳозирча ҳужумчи Лима Круз билан ўртадаги шартнома муддатини йил охиригача узайтирдик. Бир қатор ёшларни эса ижара келишуви асосида бошқа жамоаларга юбордик. Фақат Шоҳмалик Комилов эркин агент мақомида кетди. Албатта, таркибни тажрибали футболчилар билан тўлдириш ҳаракатидамиз. Умуман, селекция бўйича ишлар натижасидан қониқяпмиз. Қўшимча қилиш жоиз, сифатли трансфер аввало, молиявий масалага бориб тақалади. Яхшики, раҳбарият бу борада қўллаб-қувватлаб турибди. Вилоят раҳбарлари олдимизга 1та савол қўйишаяпти: «Қачон чемпион бўласизлар?» Айни шу мақсад йўлида ишлаяпмиз. Олдимизда «Пахтакор»га қарши кечадиган суперкубок ўйини бор. Бундан ташқари, Ўзбекистон кубоги финали бу йил Қаршида бўлади. Қисқаси, масъулият ҳар қачонгидан катта. Кубок турниридаги зафарли юришни ўз майдонимизда такрорлашимиз керак. Сентябрда старт оладиган ОЧЛ ҳам жиддий синов, албатта. Асосийси, чемпионлик йўлида янада дадил қадам ташлайдиган вақт келди. Ҳамжиҳатлик, ягона мақсад сари интилиш бизни ғалабалар томон етаклашига ишончимиз комил.

P.S. Айтганча, “Насаф” эртага 2-даврага тайёргарлик доирасида халқаро ўртоқлик учрашувида Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув Қарши “Марказий” ўйингоҳида соат 20-00да бошланади. Барча мухлисларни ушбу беллашувга чорлаб қоламиз. 
Учрашувга кириш бепул!

Ҳусан ТЕМИРОВ суҳбатлашди