мавсумлар оралиғида: Йиғинлар якунланиш арафасида...

мавсумлар оралиғида: Йиғинлар якунланиш арафасида...

Ўтган ёзда «Пахтакор» билан хайрлашиб, Қатарга йўл олган ярим ҳимоячи Сардор Рашидов Тошкент клубига қайтди.

 Тажрибали футболчи мавсумнинг иккинчи ярмида Юлдузлар лигаси иштирокчиси «Умм Салал» билан 1 йиллик шартнома тузганди. Сардор Рашидов амалдаги чемпион сафига қайтганини «Инстаграм»даги саҳифасида эълон қилди: «Қайтганимдан хурсандман». Маълумот учун, у ўтган мавсумнинг биринчи даврасини ҳам «шерлар» с. Маълумот учун, ярим ҳимоячи аввалги мавсум Суперлиганинг 7та ўйинида майдонга тушиб, 1та гол урганди. 31 ёшли футболчи бунга қадар Қатарда «Ал-Жаиш» (2015-2017 йиллар) ва «Қатар СК» (2019-2020 йиллар) клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган. афида ўтказиб, 7та учрашувда майдонга тушганди.

«НАСАФ»

ОЧЛ «плей-офф» ўйинига жиддий ҳозирлик кўраётган Рўзиқул Бердиев жамоаси сешанба куни Грузия чемпионати вакили «Дила»ни 2:0 ҳисобида доғда қолдирди. Анталиядаги ўртоқлик баҳсида аввалига Умарбек Эшмуродов, кейин Акмал Мозговой рақиб дарвозасини нишонга олишди. 

«Насаф» - «Дила» (Грузия) - 2:0 (0:0)

Голлар: Умарбек Эшмуродов (51), Акмал Мозговой (60).

«Насаф»: Абдувоҳид Неъматов, Ҳусниддин Алиқулов, Ғолиб Ғайбуллаев, Акмал Мозговой, Зафармурод Абдураҳматов, Жавоҳир Сиддиқов, Ҳусайн Норчаев, Баҳром Абдураҳимов, Шерзод Насруллаев, Ойбек Бозоров, Умарбек Эшмуродов.

Захирадан майдонга тушганлар: Алибек Давронов, Сардор Саъдуллаев, Шоҳмалик Комилов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Жўрабек Маннонов, Муҳаммаджон Раҳимов.

 «НАВБАҲОР» 

Туркияда навбатдаги ўқув-машғулотлар йиғинини режа бўйича давом эттираётган «Навбаҳор» 6 февраль куни белгиланган ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Бунда Ўзбекистон вице-чемпионига Қозоғистон Премьер лигаси кумуш медали совриндори «Актобе» клуби спарринг-рақиб вазифасини бажарди. Ўйинда муросасизлик уфуриб турди, аммо ҳисоб очилмади.

«Навбаҳор» - «Актобе» (Қозоғистон) - 0:0

«Навбаҳор»: Ўткир Юсупов, Даврон Ҳошимов, Игорь Голбан, Милош Милович, Лука Чермель, Жамшид Болтабоев, Жамшид Искандеров, Остон Ўрунов, Асадбек Собиржонов, Жасур Яхшибоев, Темурхўжа Абдухолиқов.

Захирадан майдонга тушганлар: Фаррух Икромов, Шоҳруз Норхонов, Шаҳбоз Жўрабеков, Иброҳим Йўлдошев, Владимир Козак, Даврон Олимжонов.

«ҚИЗИЛҚУМ»

Навоий жамоаси 6 февраль куни Анталияда олиб борилаётган маш­ғулотлар режасидан ўрин олган нав­батдаги ўртоқлик ўйинида Грузия чемпионати вакили «Самгурали» билан куч синашиб, 0:2 ҳисобида енгилди. Ўйин Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида кузатилган кучли зилзила қурбонлари ҳурмати 1 дақиқалик сукут сақлаш билан бошланганини айтиш ўринли. Қизғин курашлар остида кечган учрашувдаги ҳам икки гол иккинчи бўлимда урилди. «Қизилқум» футболчилари ҳам бир қатор хавфли вазиятлар яратишди, аммо рақиб дарвозасини нишонга олиш насиб этгани йўқ.

«Қизилқум» - «Самгурали» (Грузия) - 0:2

«Қизилқум» (бошланғич таркиб): Жавоҳир Илёсов, Самандар Шукруллаев, Николай Тарасов, Жалолиддин Содиқов, Авазжон Маматхўжаев, Ифианьи Ифианьи, Мурод Раҳматов, Ислом Тошпўлатов, Шерали Жўраев, Ойбек Нурматов, Жасур Холтўраев.

«ОЛИМПИК»

Темур Кападзе шогирдлари 6 февраль куни Руминиянинг «Оцелул» клубига қарши саф тортишди. Анталиянинг «Мегасарой спорт клуб» стадионида ташкиллаштирилган баҳсда кучлар тенг келди - 1:1. «Олимпик»нинг голига ўйиннинг 49-дақиқасида Алишер Одилов муаллифлик қилди.

«Олимпик» - «Оцелул» (Руминия) - 1:1

Голлар: Алишер Одилов (49) — Крусеру.

«Олимпик»: Шукрон Йўлдошев, Саидазамат Мирсаидов, Одил Абдумажидов, Шаҳзод Тоиров, Беҳзод Шамсиев, Абдурауф Бўриев, Жасур Жалолиддинов, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Отабек Жўрақўзиев, Руслан Жиянов, Алишер Одилов.

Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Йўлдошев, Сардор Маҳмудов, Асадбек Раҳимжонов, Искандар Бусинов, Аҳмадилло Муқимжонов, Мустафо Абдуманнопов, Фаррух Мухторов, Нодир Абдухолиқов, Муҳаммадали Ғиёсов, Темур Мамасиддиқов, Азамат Абдурашидов.

«СЎҒДИЁНА»

Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини олиб бораётган «Сўғдиёна» 7 февраль куни Украинанинг «Металлист» жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Биринчи бўлимда кучли шамол туфайли ўйин бироз қийин кечди ва ҳисоб очилмади. 82-дақиқада эса украиналиклар ҳисобни очишди. Муҳими, кўп ўтмай Элёр Орифов мувозанатни тиклади ва учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

«Сўғдиёна» - «Металлист» - 1:1 (0:0)

Голлар: Картушов (82) - Элёр Орифов (84). 

«Сўғдиёна» (бошланғич таркиб): Милан Митрович, Марко Колакович, Тарик Исич, Алишер Салимов, Бобур Йўлдошев, Искандар Шайқулов, Хислат Халилов, Санжар Шоаҳмедов, Жасур Ҳасанов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Женан Займович.

«БУНЁДКОР»

«Бунёдкор» Туркияда Россиянинг «Велес» клуби билан куч синашиб, Авазбек Ўлмасалиев томонидан 71-дақиқада урилган ягона гол эвазига устун келди. Шу куни «қалдирғочлар» сафига яқинда қўшилган Дониёр Абдуманнопов ва Шоҳруҳ Абдураҳмонов бошланғич таркибдан жой олишди.

«Бунёдкор» - «Велес» (Россия) - 1:0 (0:0)

Гол: Авазбек Ўлмасалиев (71).

«Бунёдкор»: Суҳроб Султонов, Диёр Жалолиддинов (Муҳаммадодил Қаҳрамонов), Даврон Эргашев, Авазбек Ўлмасалиев, Музаффар Олимжонов (Фарҳод Ўткиров), Акбар Исматуллаев (Расул Йўлдошев), Дониёр Абдуманнопов (Жасур Ёқубов), Шоҳруҳ Абдураҳмонов (Абдуллоҳ Омоналиев), Игорь Иванович (Муҳаммадсафо Фозилов), Усмонали Исмоналиев, Суҳроб Иззатов (Наримон Аҳмаджонов).

«СУРХОН»

Термизликлар Туркиядаги йиғин доирасидан ўрин олган навбатдаги ўртоқлик ўйинида Грузиянинг «Колхети-1913» жамоасини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Клуб матбуот хизмати хабарида айтилишича, голлардан бирига жамоа кўригида бўлиб турган Нодир Бобомуродов муаллифлик қилди. Маълумот учун, «Сурхон» Туркияда Сергей Токов ва Рауф Инилеев раҳбарлигида шуғулланмоқда.

«Сурхон» - «Колхети-1913» (Грузия) - 4:0

Голлар: Асадбек Каримов, Нодир Бобомуродов, Сарвар Аблаев, Тамерлан Жамалутдинов.

«Сурхон» (бошланғич таркиб): Азиз Исоқов, Азиз Эшқобилов, Шукур Рустамжонов, Жавоҳир Жўраев, Сарвар Аблаев, Камрон Саидазимов, Асадбек Каримов, Ўрал Чориев, Суннатилло Абдуғаниев, Азизбек Пирмуҳаммедов, Нодир Бобомуродов.

Термизликларга кейинги баҳсда Россиянинг «Динамо» (Махачқалъа) клуби спарринг-рақиб бўлди. Белек шаҳрида ўтказилган бу учрашувда ҳисоб очилмади - 0:0.

«Сурхон» - «Динамо» Мх. (Россия) - 0:0

«Сурхон» (бошланғич таркиб): Даврон Мерганов, Суннатилло Ҳамиджонов, Шоҳжаҳон Султонмуродов, Бобур Асқаров, Беҳруз Шайдулов, Ҳумоюн Шербўтаев, Достон Турсунов, Диёр Рамазонов, Нуриддин Ҳасанов, Нодир Бобомуродов, Тамерлан Жамалутдинов.

«БУХОРО»

«Бухоро» жамоаси 4 нафар футболчи билан ўртадаги келишувни бекор қилди. Мавсумолди ўқув-машғулотлар йиғинини Туркияда давом эттираётган жамоа матбуот хизмати хабарига қараганда, гап Акобир Қаюмов, Руслан Короев, Абдухолиқ Қурбонов ва Сирож Мелиев ҳақида кетмоқда. Клуб улар билан келишувни бекор қилиб, дўстона равишда хайрлашди.

«ҚЎҚОН-1912» 

«Қўқон-1912» жамоаси офисига Хитойнинг Куйтун шаҳридан келган йирик инвесторлар ташриф буюришди. Меҳмонларни жамоа раҳбарияти илиқ кутиб олди. Ўзаро учрашувда сармоядорлар «Қўқон-1912» тарихига катта қизиқиш билдирдилар ва уларга бу борада қизиқарли маълумотлар тақдим этилди. Шундан сўнг хитойликлар ва «Қўқон-1912» вице-президенти Акрам Мамадалиев ўртасида қизғин суҳбат борди. Меҳмонлар учрашувда «Қўқон-1912»ни Куйтун шаҳри маҳаллий клуби билан ўртоқлик учрашувига таклиф қилишди. Улар агар таклиф қабул қилинса, кутиб олиш ва меҳмонхона харажатини кўтаришларини таъкидлашди. Бунга жавобан жамоа раҳбарияти чемпионат вақти юзага келадиган танаффусда Хитойга бориб, ўртоқлик учрашувида майдонга тушишга розилик берди. Бу масала бўйича кейинчалик яна гаплашишга келишиб олинди. Учрашув якунида инвесторларга эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, «Қўқон-1912» раҳбари Қўқон шаҳри ҳокими Маъруфжон Усмонов қабулида бўлди. Шаҳар раҳбари жамоани аввало, Фарғона вилояти ҳокими кубоги турниридаги ғалаба билан табриклади ҳамда янги мавсум давомида ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Клубларнинг расмий сайтларидаги  маълумотлардан ҳам фойдаланилди