Мбаппе бўлмади, лекин Жезус бор!...

Мбаппе бўлмади, лекин Жезус бор!...

«Реал» ёзги трансферлар ойнаси вақтида барибир битта кучли марказий ҳужумчи трансфер қилишни мақсад қилган.

GOAL Brasil нашрининг ёзишича, Карло Анчелоттининг шахсан ўзи буни сўрамоқда. Италиялик мураббий раҳбарият эътиборини «Манчестер Сити» ҳужумчиси Габриэль Жезусга қаратмоқда.  Ўз навбатида, «Манчестер Сити» ҳам бразилиялик футболчини сотишга қарши эмас. Хосеп Гвардиола Жезусни янги мавсум учун режаларига киритмаяпти. Аввалроқ, бразилиялик ҳужумчига «Арсенал» қизиқатгани ва Лондон клуби футболчи учун 50 млн. евро тўлашга тайёрлиги маълум қилинаётган эди. «Шаҳарликлар» эса Жезус учун 60 млн. евро олишни хоҳламоқда. «Қироллик клуби» уларнинг бу талабини қондириши мумкин. Маълумот учун, 25 ёшли футболчи жорий мавсум манчестерликлар таркибида 41та учрашувда майдонга тушиб, 13та гол ва 11та ассист амалга оширишга муваффақ бўлди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.