Мбаппени авраб бўлмаяпти...

Мбаппени авраб бўлмаяпти...

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Ал-Ҳилол»га ўтишни истамаяпти.

Relevo хабарига кўра, 24 ёшли франциялик футболчи Саудия Арабистони клубига ўтишга рози бўлгандан кўра, мавсумни «ПСЖ» захира ўриндиғида ўтказишни афзал кўради. Олдинроқ парижликлар раҳбарияти Мбаппе ёзги трансфер ойнасида шартномани узайтиришдан ёки клубни тарк этишдан бош тортса, уни захира ўриндиғига қўйишга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди. 24 июль куни «Ал-Ҳилол» Мбаппе учун парижликларга 300 миллион евро, ҳужумчининг ўзига эса йилига 700 миллион евро маош беришга ва келаси ёзда «Реал»га текинга ўтишини кафолатлашга тайёрлиги аён бўлганди. Париж клуби ҳам «Ал-Ҳилол»нинг таклифини қабул қилди, деб хабар беради Sky Sports. Эслатиб ўтамиз, 2022/23 йилги мавсумда Мбаппе жамоа сафида барча турнирларда 43та ўйинда майдонга тушиб, 41та гол урди ва 10та голли узатмани амалга оширди. Унинг жамоа билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали ҳужумчининг нархини 180 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.