Мбаппедан навбатдаги ваъда...

Мбаппедан навбатдаги ваъда...

«ПСЖ» ва Килиан Мбаппе ўртасидаги зиддият барҳам топиб, 24 ёшли ҳужумчи жамоа ўйинларига жалб қилинди.

Мбаппе 2-тур учрашувида пенальтидан «Тулуза» дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг бир очко олишига кўмаклашди. Килиан гол урганидан кейин «ПСЖ» фанатлари ёнига бориб, уларга «Жамоада қоламан!», деб ваъда берди. Маълумки, Мбаппе 2024 йилнинг ёзида Парижни тарк этиб, «Реал»га кўчиб ўтишини айтганди. Шундан кейин клуб хўжайинлари билан зиддият келиб чиқди. Кейинроқ, франциялик футболчи жамоада қолиб, клубнинг шартнома муддатини узайтириш бўйича талабини қабул қилди. Бу орада «Реал» яқин кунларда «ПСЖ»га сўнгги таклифини юбормоқчи. Футболчи учун 120 миллион евро таклиф қилинади. Агар Париж клуби Мбаппени бу суммага сотишдан бош тортса, «Реал» ушбу трансфер вариантига келгуси ёзда, ҳужумчи эркин агентга айлангандагина қайтади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.