Жорий мавсумда Ла Лигада "Реал" учун 10 та ўйинда майдонга тушган Мбаппе 17 марта офсайд ҳолатига тушиб қолган - бу топ-5 чемпионатлардаги энг ёмон натижа бўлиб турипти.. Эслатиб ўтамиз, ўтган шанба куни "Барселона" билан ўйинда франсиялик футболчи 8 марта офсайдда қолганди.
Мбаппе шунингдек, мавсумнинг дастлабки 10 та ўйинида 2013/14 йилги мавсумдан буён "Реал"нинг барча ўйинчиларидан кўра кўпроқ офсайд қайд этган, ўшанда Криштиану Роналду Ла Лига мавсумининг худди шу даврида 22 та учрашувда ўйиндан ташқари ҳолатда қолган.