Мбаппе Олимпиадага бормайди

Мбаппе Олимпиадага бормайди

«Реал Мадрид» футболчиси ўз юртида ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этмайди.

Килиан Мбаппе Париж Олимпиадаси борасидаги якуний қарорини маълум қилди. Футболчи ўз клубининг қарорига кўра бу турнирда ўйнамайди. «Янги клубимнинг Олимпия ўйинлари бўйича позицияси ўта аниқ. Турнирда ўйнамайман. Ҳақиқат шундан иборат. Мен янги клубга ўтганимни яхши англайман. «Реал»га сентябрь ойида қўшилиш янги саргузаштни бошлаш учун яхши қарор эмас. Францияга омад тилайман. Уларни мухлис сифатида кузатаман. Ишонаманки, улар олтин медалларни қўлга киритадилар», -дейди Килиан Мбаппе. Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппе яқинда «Реал Мадрид» клуби аъзоасига айланди. Футболчи «ПСЖ»ни эркин агент сифатида тарк этиб, мадридликлар сафига қўшилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.