Мбаппе қайдномада йўқ!?...

Мбаппе қайдномада йўқ!?...

«ПСЖ» ўртоқлик ўйинларини ўтказиш учун Японияга сафар уюштиради.

Клубнинг мазкур учрашувлар учун қайдномаси эълон қилинганида унда Килиан Мбаппе жой олмагани маълум бўлди. Фабрицио Романинг сўзларига кўра, ҳужумчи айни дамда сотувга қўйилган. The Athletic хабарига кўра, клуб раҳбарияти исталган клуб билан музокараларга тайёр. Улар Килианни 100 миллион евродан кўпроқ суммага қўйиб юборишга тайёр. Лекин трансфер 200 ёки ундан катта суммада бўлмайди. Агарда у янги шартнома имзолмаса, жамоа таркибида майдонга тушмаслиги ҳам мумкин. Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ»ни олдинда «Ал-Наср», «Сересо Осака» ва «Интер»га қарши баҳслар кутиб турибди.

«ПСЖ»нинг Япония турнесида иштирок этадиган футболчилари:

Кейлор Навас, Ашраф Ҳакими, Преснель Кимпембе, Мануэль Угарте, Маркиньос, Марко Верратти, Фабиан Руис, Неймар, Марко Асенсио, Хуан Бернат, Данило Перейра, Витинья, Ренато Санчеш, Ли Кан Ин, Люк Эрнандес, Шер Ндур, Карлос Солер, Александр Летелье, Лайвин Курзава, Уоррен Заир-Эмери, Исмаэль Гарби, Сериф Нхага, Милан Шкриньяр.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.