Мбаппега рақам ажратилди

Мбаппега рақам ажратилди

«Реал» раҳбарияти «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппега 10-рақамни берадиган бўлди. Бу ҳақда таниқли журналист Санти Ауна хабар тарқатди.

«Қироллик клуби»да айни пайтда 10-рақам остида «Олтин тўп» соҳиби Лука Модрич ўйнаяпти. Хорватиялик юлдузнинг мадридликлар билан шартномаси ёзда якуналанади ва катта эҳтимол билан жамоа 38 ёшли футболчи билан хайрлашади. Килиан Мбаппе Париж клуби сафида 7-рақамда иштирок этади. Франция терма жамоаси сафида эса, 25 ёшли форвард 10-рақамни танлаган. Европа матбуоти «Реал» раҳбарияти Килиан Мбаппе билан дастлабки келишувни имзолаб бўлганини ва 2029 йилнинг ярмигача давом этадиган битим жорий йилнинг  1 июлидан кучга кириши ҳақида маълумот тарқатмоқда. Шу билан бирга Килиан Мбаппе мадридликлар таклиф қилаётган маош уни қониқтирмаётгани ва Англиянинг гранд клублари бу вазиятдан фойдаланиб қолишга уринаётгани ҳақида ҳам хабарлар чиқмоқда. Айтганча, «ПСЖ» президенти Носир ал Ҳелайфи дам олиш кунлари Дохада бўлиб ўтган шахсий суҳбатларида Килиан Мбаппе ёзда «Реал»га ўтишини тан олди. Килиан 2017 йилнинг ёзида «Монако»дан кўчиб ўтгандан сўнг Парижда ўйнамоқда. Маълумот учун, 25 ёшли форвард жорий мавсум Лига 1да 20та ўйин ўтказиб, 21та голга муаллифлик қилди ва шерикларига 4та самарали узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.